Қуръон ҳомилларининг ахлоқи (10-қисм) | ||||
|
Қуръон ҳомилларининг ахлоқи (10-қисм) (Давоми...) Бу хабарларнинг барчаси шунга далолат қиладики, юқорида айтиб ўтганимиздек, Қуръон аҳлининг ахлоқи улардан бошқа, улар биладиган нарсаларни билмайдиган кишиларнинг ахлоқидан ажраб туриши лозим. Улар бошларига қийинчиликлар тушганида махлуқларга эмас, Аллоҳга илтижо қиладилар, уларнинг қалбларига Аллоҳ яқинроқ бўлади (яъни Аллоҳнинг ёди олдин келади). Зотан, улар Қуръон ва суннат одоби ила хулқланган бўладилар. Улар ишларига эргашилинадиган даҳолардир. Чунки улар Аллоҳнинг хос бандалари ва У Зотнинг аҳлларидир. «Ана ўшалар Аллоҳнинг жамоасидир. Огоҳ бўлинг, албатта, Аллоҳнинг жамоаси, ҳа, ана ўшалар нажот топувчилардир».[1]
Башир айтади: «Мен Валидга[6]: «Бу учовлари кимлар?» дедим. У: «Мунофиқ – бу унга кофир кишидир. Фожир – у билан тирикчилик қиладиган кишидир. Мўмин эса – унга иймон келтирган кишидир», деди».
Муҳаммад ибн Ҳусайн айтадики, бунда унинг ҳақида фикр юритган, Аллоҳга тақво қилган, Қуръонни улуғлаган, сақлаган, фоний нарсани боқий нарсага сотган киши учун етарли ибрат бордир. Аллоҳ таолонинг Ўзи бунга муваффақ қилсин.
(Давоми бор...)
[1] Мужодала сураси, 22-оят. [2] Фузайл ибн Иёз Самарқандда туғилган, Кўфада катта бўлган ва шу ерда ҳадис илми билан шуғулланган. Кейин Маккага бориб, Байтуллоҳнинг ёнида истиқомат қилган. Ўта тақводор, доимо хушуъ ва тавозуъли, кўп йиғлайдиган, зоҳид киши бўлган. Ибн Муборак айтади: «Мен қачон Фузайлни кўрсам, маҳзунлигим янгиланади». У зот 187 ҳижрийда Маккада вафот этган. («Ат-тарихул кабир», Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, «Ас-сиқот», Ибн Ҳиббон.)901325626 [3] Ҳузайфа ибн Қатода ал-Маръаший обид, зоҳид, сўфийлардан бўлган. Фақатгина ҳалоллигига ишончи комил бўлган нарсани истеъмол қилган. Суфён Саврий, Абу Исҳоқ Физорийлардан таълим олган, ривоят қилган. Антакияда яшаган. Иброҳим Адҳам билан яқин дўст бўлган. 270 ҳижрийда вафот этган. У киши ҳақида Сиррий: «Ҳузайфа ал-Маръаший, Иброҳим Адҳам, Юсуф Ибн Асбот ва Сулаймон ал-Хавослар ўша даврнинг аҳли вараълари бўлганлар», деган. У зотдан кўплаб ҳикматли сўзлар нақл қилинган. Жумладан, у киши: «Албатта, дунё томоша қилиш учун яратилмаган, у фақатгина у орқали охиратни кўриш учун яратилган», «Киши қачон бирор гапни ёки илмни эшитиб, унга амал қилмаса, мана шу гуноҳдир», деганлар. Ҳузайфа ал-Маръаший Юсуф Ибн Асбот билан яқин муносабатда бўлган. Улар доимо бир-бирларини тақво ва парҳезга чақириб, ўзаро хат ёзишиб турган. Ушбу ривоятда улардан бири зикр қилинмоқда. Бошқа бир ривоятда қуйидаги мазмунда ҳам мактуб йўллагани айтилади: «Аммо баъд. Кимки Қуръон ўқиб, сўнг охиратдан дунёни устун тутса, батаҳқиқ, у Қуръонни ҳазил фахмлабди. Кимга нафл ибодатлар дунёни тарк қилишдан суюклироқ бўлса, унинг маҳрум бўлмай қолишига ишонмайман. Бизларга яхшиликлар ёмонликлардан ҳам зарарлидир. Вассаламу ъалайкум». («Ҳулятул авлиё», Абу Нуъайм.) [4] Юсуф Ибн Асбот тасаввуф аҳлларидан бўлган. Юқорида айтиб ўтилганидек, ал-Маръаший билан яқин дўстона алоқада эди. 199 ҳижрий санада вафот этган. [5] Маймун ибн Меҳрон Жазарий 116 ҳижрийда вафот қилган. [6] Ҳадисни Башир ибн Абу Омир Валиддан, у эса Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Бинобарин, улар Ожуррийнинг санадидаги ровийлардан ҳисобланади. Валид ибн Қайс ас-Сакуни ал-Киндий Кўфанинг муҳаддисларидан бўлган. Омир Шаъбий, Амр ибн Маймун ва бошқа бир қанча кўфалик муҳаддислардан ривоят қилган. У кишидан Зуҳайр ибн Муовия ва Суфён Саврийлар ривоят қилишган. Ибн Ҳиббон ишончли кишилар қаторида зикр қилган. («Таҳзибул камол», Абул Ҳажжож Миззий.) [7] Имрон ибн Ҳусайн ибн Убайд ибн Халаф розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан. Еттинчи ҳижрий санада отаси ва Абу Ҳурайра билан бир вақтда Исломга кирган. Бир қанча ҳадис ривоят қилган. Ҳазрати Умар у кишини диндан таълим бериши учун Басрага юборган. Дуоси мустажоб кишилардан бири бўлган. Фаришталарнинг саломини эшитар эди. 52 ёки 53 ҳижрийда вафот этган. У кишидан Ҳасан Басрий, Ибн Сирийн, Шаъбий ва бошқалар ривоят қилишган. («Сияри аълам ан-нубала», Имом Заҳабий.) [8] Бирор мусибат ва нохуш ҳолга тушганда истиржоъ айтиш суннат. «Истиржоъ» деб «Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва У Зотга қайтувчимиз» мазмунидаги оятни ўқишга айтилади. [9] Бу ҳадиснинг иснодини муҳаддислар заиф, дейишган.
Таржимон: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид |