БИР ЙИЛДА 2808 ҚУРЪОН ҲОФИЗИ ЕТИШТИРИЛДИ | ||||
|
БИР ЙИЛДА 2808 ҚУРЪОН ҲОФИЗИ ЕТИШТИРИЛДИ
Ислом робитаси қошидаги Таҳфизул Қуръон уюшмаси қарамоғида ўтган йилнинг ўзида дунёнинг турли мамлакатларидаги тўгарак ва билимгоҳларда 2808 та Қуръон ҳофизи ва ҳофизалари етишиб чиқди. Улардан 762 таси махсус ижозага эга. Уюшма қошида шу кунгача Қуръонни ҳифз қилган толибу толибаларнинг адади 58400 га етди. Уюшманинг асосий таъминоти мусулмонларнинг хайриялари, хусусан, Саудия ҳукумати ва аҳолисининг молиявий кўмагига таянади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, бу ерда биргина Таҳфизул Қуръон уюшмаси қарамоғидаги қорилар ҳақида сўз кетмоқда. Дунёда бундан бошқа ўнлаб бундай уюшмалар, марказлар, давралар бор. Уларда яна минглаб ўғил-қизлар Қуръон ёдлаб, бу илоҳий каломни қалбларда сақлашга хизмат қилмоқдалар. Бу ҳам бўлса, Қуръони Каримнинг фазли, улуғлигидандир. Бу ҳол мусулмонлар учун шараф ва ифтихор боисидир.
Манба: http://www.hqmi.org/news.php?op=ne&nid=802
|