27 РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА КЕЛДИ | ||||
|
27 РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА КЕЛДИ Республикамизда диний ўқув юртлари талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказиш яхши анъанага айланган. Унда ўнлаб қори ва қориялар ўзларининг иқтидорларини намойиш этиш билан Қуръони Каримни ўқишга бўлган тарғиб ишларига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси навбатдаги 27 қорилар мусобақасининг Республика босқичини ўтказиш ҳақида буйруқ чиқарди. Унга кўра, бу йилги мусобақа 26 апрел куни «Хўжа аламбардор» масжидида бўлиб ўтади. Мусобақа ҳар йилгидек, икки йўналишда олиб борилади: 1. Ҳифз, яъни Қуръонни тўлиқ ёд олиш бўйича; 2. Қироат ‒ тажвид ва гўзал оҳанг билан қироат қилиш бўйича. Мусобақада жами 27 нафар толиб ва толибалар қатнашадилар. Уларнинг тиловатлари Диний идора тарафидан тайинланган ҳакамлар ҳайъати томонидан кўазтилади. Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда. quran.uz |