СУЛАЙМОН ВА ЧУМОЛИЛАР | ||||
|
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм СУЛАЙМОН ВА ЧУМОЛИЛАР
Бир куни ғарбнинг бир неча кўзга кўринган олимлари Қуръони Каримдаги хатони топганларини эълон қилиш учун йиғилишди. Улар Қуръони Каримдаги қуйидаги оятни мисол қилиб келтиришди:
Маъноси: «Чумоли деди: «Эй чумолилар, масканларингизга киринглар, тағин Сулаймон ва унинг аскарлари билмасдан сизларни парчалаб ташламасин!» (Намл сураси, 18-оят) Олимларнинг айтишича, хато «яхтиманнакум» сўзида бўлиб, у аслида «синдиришади», «парчалашади» маъносини англатади. Бу сўз фақат қаттиқ жисмли (яъни кристалл тузилишга эга бўлган) нарсаларга нисбатан ишлатилиши мумкин, чумолиларга нисбатан эса бу сўзни қўллаб бўлмайди, чунки улар тирик жонзотлардир ва юмшоқ танли ҳисобланадилар, дедилар улар. Яъни этли танага эгалар. Шу сабабли олимларнинг фикрича, чумолилар ҳақида «синдиришади», «парчалашади» сўзларининг ўрнига «эзғилаб ташлашади» сўзини қўллаш тўғри бўлар экан. Лекин икки йил ўтар-ўтмас худди ўша олимларнинг ўзи янги кашфиётларини эълон қилдилар. Унга кўра, чумоли танасининг учдан икки қисми шишадан иборат экан!
Манба: Ислам и наука |