Қуръон аҳлига қирқта хушхабар | ||||
|
1024x768 Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизларга Ўзининг муқаддас Каломи — Қуръони Каримни нозил қилган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Парвардигорнинг сўзларини қабул айлаб, умматга баён қилиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салоту саломлар бўлсин! Қуръони Каримни ўқиб, ўрганиб, ёд олиб, қалбларида сақлаган ҳамда уни кейинги авлодга етказишда муносиб хизмат қилган ва қилаётган аҳли Қуръонлар − қорию олимларимизга Аллоҳнинг раҳмати бардавом бўлсин! Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, уни севиш, ўрганиш, тарқатиш, маъноларини ўзлаштириш ва бошқаларга ўргатиш ўзига хос фазилат бўлиб, Расулуллоҳ жаноблари орқали бу шарафли амалларга Аллоҳ таолонинг алоҳида ажр-мукофотлари ваъда қилинган. Энг фасоҳатли инсон − ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга Қуръон омонатини етказар эканлар, унинг хизматида камарбаста бўлишга ҳам жиддий аҳамият берганлар, саҳобаларни бу ишга ўзига хос гўзал услублар билан тарғиб қилганлар, қизиқтирганлар. Ул Зотнинг қорилар фазилати ҳақида жуда кўп ҳадислари бўлиб, қуйида улардан қирқтаси жамлаб, «арбаъин» ҳолига келтирилди. Мақолани диққат билан ўқиб чиқар экансиз, қалбингизда беихтиёр Қуръон ва унинг аҳлларига нисбатан кучли муҳаббат ва ҳавас, уни ёдлашга ҳиммату ғайрат, бошқаларга ўргатишга қудрату шижоат, бу шарафли амаллар учун берилажак ажр-мукофотларга ишонч ва умид уйғонса, ажабмас. Айниқса, бу ҳадисларда Қуръон хизматида камарбаста бўлиб турган аҳли илмларни янада руҳлантириб, рағбатлантирувчи маънолар борки, кишини яна ҳам завқ-шавқ билан хизмат қилишга ундайди. Шу нуқтаи назардан мақола «Қориларга қирқта хушхабар», деб номланди. Зотан, бу ҳадисларнинг барчаси, айнан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари аҳли Қуръонларга берган хушхабарлардир! Муҳтарам Қуръон ходимлари! инсонларнинг энг улуғи, Қуръон билимдони, фасоҳату балоғатда мислсиз Расулуллоҳ жаноблари айнан сизлар ҳақингизда қуйидаги хушхабарларни билдирганлар: 1‑ҳадис: عَن عُثْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:خَيْرُ كُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ. رَوَاهُ أًحْمَد وَأَصْحَابُ الْكُتُبِ السِّتَّةِ Усмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганингиздир». Имом Аҳмад ва олти тўплам эгалари ривоят қилган.
2‑ҳадис: عنْ أَيُّوبَ بْنِ مُوْسَى قَالَ : سَمِعْتُ مُحَمَّدَ بْنَ كَعْبٍ الْقُرَظِيَّ قَالَ : سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا؛لَا أَقُولُ: الم حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلَامٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ. رَوَاهُ التِّرْمَذِيُّ Айюб ибн Мусодан ривоят қилинди: «Муҳаммад ибн Каъб Қуразийдан эшитдим, у шундай деди: «Мен Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана бор. Ҳасана эса ўн баравардир. Мен «алиф лам мим» битта ҳарф, демайман. Балки, «алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф, «мим» бир ҳарф!» дедилар», деяётганини эшитганман». Термизий ривоят қилган.
3‑ҳадис: قَالَ عُمَر رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَمَا إِنَّ نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ قَالَ : إِنَّ اللهَ يَرْفَعُ بِهَذَا الْكِتَابِ أَقْوَامًا وَيَضَعُ بِهِ آخَرِيْنَ.- رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَابْنُ مَاجَه Умар розияллоҳу анҳу дедилар: «Ҳой! Албатта, Набийингиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, Аллоҳ бу Китоб билан баъзи одамларни юксалтиради, бошқаларни пастлатади», деганлар». Имом Муслим ва Ибн Можа ривоят қилган. 4‑ҳадис: عَنْ أَبِيْ سَعِيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَقُولُ الرَّبُّ عَزَّ وَجَلَّ: مَنْ شَغَلَهُ الْقُرْآنُ وَذِكْرِيْ عَنْ مَسْأَلَتِيْ أَعْطَيْتُهُ أَفْضَلَ مَا أُعْطِي السَّائِلِيْنَ وَفَضْلُ كُلَامِ اللهِ عَلَى سَائِرِ الْكَلَامِ كَفَضْلِ اللهِ عَلَى خَلْقِهِ. - رَوَاهُ التِّرْمَذِيُّ Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Парвардигор азза ва жалла: «Кимни Қуръон ва менинг зикрим мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга сўраганларга берадиганимнинг афзалини бераман», дейди. Аллоҳ каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли Аллоҳнинг махлуқотларига нисбатан бўлган фазли кабидир!» Термизий ривоят қилган. 5‑ҳадис: عَنْ أَبِيْ مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِيْ يَقْرَأُ الْقُرْآن كَمَثَلِ الْأُتْرُجَّةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا طَيِّبٌ وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِيْ لَا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ التَّمْرَةِ لَا رِيْحَ لَهَا وَطَعْمُهَا حُلْوٌ وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِيْ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الرَّيْحَانَةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِيْ لَا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ الْحَنْظَلَةِ لَيْسَ لَهَا رِيْحٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ. وَ فِيْ رِوَايَةٍ :مَثَلُ الْفَاجِرِ" بَدَلَ: الْمُنَافِقِ.- رَوَاهُ أًحْمَدُ، وَالْبُخَارِيُّ، وَمُسْلِمٌ، وَأَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمَذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ، وَابْنُ مَاجَه Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръон ўқийдиган мўмин бамисоли утружжа, ҳиди ҳам ширин, таъми ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин эса бамисоли хурмо, ҳиди йўғу, таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ бамисоли райҳон, ҳиди ширину, таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ эса басмисоли ҳанзала, ҳиди йўқ, таъми ҳам аччиқ». (Бир ривоятда «мунофиқ» сўзи ўрнида «фожир» сўзи қўлланган). Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можа ривоят қилган. 6‑ҳадис: عَن أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ:قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِيْ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الْأُتْرُجَّةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا طَيِّبٌ وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِيْ لَا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ التَّمْرَةِ طَعْمُهَا طَيِّبٌ وَلَا رِيْحَ لَهَا وَمَثَلُ الْفَاجِرِ الَّذِيْ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ الرَّيْحَانَةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ وَمَثَلُ الْفَاجِرِ الَّذِيْ لَا يَقْرَأُ الْقُرْآن كَمَثَلِ الْحَنْظَلَةِ طَعْمُهَا مَرٌّ وَلَا رِيْحَ لَهَا وَمَثَلُ الْجَلِيْسِ الصَّالِحِ كَمَثَلِ صَاحِبِ الْمِسْكِ إِنْ لَمْ يُصِبْكَ مِنْهُ شَيْءٌ أَصَابَكَ مِنْ رِيْحِهِ. وَمَثَلُ جَلِيْسِ السُّوْءِ كَمَثَلِ صَاحِبِ الْكِيرْ إِنْ لَمْ يُصِبْكَ مِنْ سَوَادِهِ أَصَابَكَ مِنْ دُخَانِهِ. - رَوَاهُ أَبُوْدَاوُدَ Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Қуръон ўқийдиган мўмин бамисоли утружжа, ҳиди ҳам ширин, таъми ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин эса бамисоли хурмо, ҳиди йўғ-у, таъми ширин. Қуръон ўқийдиган фожир бамисоли райҳон, ҳиди ширин-у, таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган фожир эса басмисоли ҳанзала, таъми аччиқ, ҳиди ҳам йўқ. Солиҳ ҳамсуҳбат мисоли мушк эгасидир, сенга ундан бирор нима тегмаса ҳам, ҳидидан сенга ҳам етиб туради. Ёмон ҳамсуҳбат мисоли темирчидир, сенга қораси тегмаса ҳам, тутуни тегади». Абу Довуд ривоят қилган.
7‑ҳадис: عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَاهِرُ بِالْقُرْآنِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ وَالَّذِيْ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيْهِ وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ لَهُ أَجْرَانِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ، وَمُسْلِمٌ، وَأَبُوْدَاوُدَ، وَالتِّرْمَذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ، وَابْنُ مَاجَه. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръон моҳири мукаррам, итоатгўй фаришталар билан биргадир. Қуръонни тутилиб-тутилиб, қийналиб ўқийдиган кишига эса икки ҳисса ажрдир». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можа ривоят қилган. 8‑ҳадис: عَنْ أَبِيْ ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ : قُلْتُ: يَا رَسُوْلَ اللهِ أَوْصِنِيْ: قَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : عَلَيْكَ بِتَقْوَى اللهِ. فَإِنَّهَا رَأْسُ الْأَمْر كُلِّهِ. قُلْتُ : يَا رَسُوْلَ اللهِ زِدْنِيْ . قَالَ : عَلَيْكَ بِتِلَاوَة الْقُرْآنِ ، فَإِنَّهُ نُوْرٌلَكَ فِي الْأَرْضِ، وَذُخْرٌ لَّكَ فِي السَّمَاءِ. - رَوَاهُ ابْنُ حِبَّانَ Абу Зар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга маслаҳат беринг», дедим. У Зот: «Аллоҳга тақвони лозим тут. Чунки бу барча ишнинг бошидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қўшимча қилинг», дедим. Ул Зот: «Қуръон тиловатини лозим тут, чунки у сен учун ерда нур, осмонда эса заҳирадир», дедилар». Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
9‑ҳадис: عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : الْقُرْآنُ شَافِعٌ مُشَفَّعٌ، وَمَاحِلٌ مُّصَدَّقٌ، مَنْ جَعَلَهُ أَمَامَهُ قَادَهُ إِلَى الْجَنَّةِ ، وَمَنْ جَعَلَهُ خَلْفَ ظَهْرِهِ سَاقَهُ إِلَى النَّارِ. رَوَاهُ ابْن حِبَّانَ، وَ الْبَيْهَقِيُّ Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръон шафоати ўтадиган шафоатчидир, тасдиқ қилинадиган шоҳиддир. Ким уни олдига қўйса, жаннатга бошлаб боради, ким уни ортига қўйса, дўзахга ҳайдаб боради». Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилган.
10‑ҳадис: عَنْ زَيْدٍ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا سَلَّامٍ يَقُولُ: حَدَّثَنِي أَبُو أُمَامَةَ الْبَاهِلِيُّ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: اقْرَءُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيْعًا لِأَصْحَابِهِ... - رَوَاهُ مُسْلِم. Абу Умома Боҳилий (розияллоҳу анҳу) шундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Қуръон ўқинглар! Чунки у қиёмат куни ўз эгаларига шафоатчи бўлиб келади...», деяётганларини эшитганман». Имом Муслим ривоят қилган.
11‑ҳадис: عَنْ سَهْلِ بْنِ مُعَاذٍ الْجُهَنِيِّ عَنْ أَبِيْهِ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا؟! رَوَاهُ أَبُو دَاوُد، وَالْحَاكِمُ. Саҳл ибн Муоз Жуҳаний отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Ким Қуръонни ўқиса ва ундагиларга амал қилса, қиёмат куни ота‑онасига бир тож кийдириладики, агар сизларда бўлганда, зиёси дунё уйларидаги қуёш зиёсидан ҳам гўзал бўларди. Энди унга амал қилган ҳақида ўйингиз не?» Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилган.
12‑ҳадис: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُرَيْدَةَ الأَسْلَمِيِّ ، عَنْ أَبِيْهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَتَعَلَّمَهُ وَعَمِلَ بِهِ أُلْبِسَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَاجًا مِنْ نُورٍ ضَوْءُهُ مِثْلُ ضَوْءِ الشَّمْسِ ، وَيُكْسَى وَالِدَيْهِ حُلَّتَانِ لاَ يَقُومُ بِهِمَا الدُّنْيَا فَيَقُولانِ : بِمَا كُسِيْنَا ؟ فَيُقَالُ : بِأَخْذِ وَلَدِكُمَا الْقُرْآنَ . - رَوَاهُ الْحَاكِمُ Абдуллоҳ ибн Бурайда Асламий отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Ким Қуръонни ўқиса, уни ўрганса ва унга амал қилса, қиёмат куни унга нурдан зиёси худди қуёш зиёсидек тож кийдирилади, ота-онасига дунё тенг келмайдиган икки ҳулла кийдирилади. Иккаласи: «Бизга нега кийдирилди?» дейишади. «Фарзандингиз Қуръонни ушлагани учун», дейилади». Ҳоким ривоят қилган.
13‑ҳадис: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَجِيْءُ الْقُرْآنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَقُولُ: يَا رَبِّ حَلِّهِ فَيُلْبَسُ تَاجَ الْكَرَامَةِ ثُمَّ يَقُولُ: يَا رَبِّ زِدْهُ فَيُلْبَسُ حُلَّةَ الْكَرَامَةِ ثُمَّ يَقُولُ: يَا رَبِّ ارْضَ عَنْهُ" فَيَرْضَى عَنْهُ فَيُقَالُ لَهُ: اقْرَأْ وَارْقَ وَتُزَادُ بِكُلِّ آيَةٍ حَسَنَةً. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръон қиёмат куни (аҳли Қуръонни шафоат қилишга) келиб: «Эй Роббим, уни кийинтир», дейди. Унга мукаррамлик тожи кийдирилади. Кейин яна: «Эй Роббим, қўшимча қил», дейди. Унга мукарамлик ҳулласи кийдирилади. Кейин: «Эй Роббим, ундан рози бўл», дейди. У Зот унда рози бўлади. Шунда унга: «Ўқи ва юксалиб бор. Ҳар бир оятда сенга бир ҳасана қўшимча қилинади», дейилади». Термизий, ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилган.
14‑ҳадис: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ: اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُ بِهَا.- رَوَاهُ التِّرْمَذِيّ، وأَبُو دَاوُد، وابْن مَاجَه، وابْن حِبَّانَ. Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръон эгасига: «Ўқи, юксал, дунёда тартил билан ўқиганингдек, тартил билан ўқи, чунки манзилинг сен ўқиган охирги оятдадир». Термизий, Абу Довуд, ибн Можа, ибн Ҳиббон ривоят қилган.
15‑ҳадис: عَنْ الزُّهْرِيِّ قَالَ: حَدَّثَنِي سَالِمُ بْنُ عَبْدِ اللهِ أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:لَا حَسَدَ إِلَّا عَلَى اثْنَتَيْنِ رَجُلٌ آتَاهُ اللَّهُ الْكِتَابَ فَقَامَ بِهِ آنَاءَ اللَّيْلِ وَآنَاءَ النَّهَارِ وَرَجُلٌ أَعْطَاهُ اللَّهُ مَالًا فَهُوَ يَتَصَدَّقُ بِهِ آنَاءَ اللَّيْلِ والنَّهَارِ. - رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳума айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Фақат иккитасига ҳавас қилиш бор: Аллоҳ Китоб бериб, кун бўйи, тун бўйи бажо келтирган киши ҳамда Аллоҳ мол бериб, туну кун бўйлаб уни садақа қиладиган киши». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
16‑ҳадис: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا حَسَدَ إِلَّا فِي اثْنَتَيْنِ: رَجُلٌ عَلَّمَهُ اللَّهُ الْقُرْآنَ فَهُوَ يَتْلُوهُ آنَاءَ اللَّيْلِ وَآنَاءَ النَّهَارِ فَسَمِعَهُ جَارٌ لَهُ فَقَالَ لَيْتَنِي أُوتِيتُ مِثْلَ مَا أُوتِيَ فُلَانٌ فَعَمِلْتُ مِثْلَ مَا يَعْمَلُ. وَرَجُلٌ آتَاهُ اللَّهُ مَالًا فَهُوَ يُهْلِكُهُ فِي الْحَقِّ فَقَالَ رَجُلٌ لَيْتَنِي أُوتِيتُ مِثْلَ مَا أُوتِيَ فُلَانٌ فَعَمِلْتُ مِثْلَ مَا يَعْمَلُ. - رَوَاهُ الْبُخَارِيّ. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Фақат иккитасига ҳавас қилиш бор: Аллоҳ Қуръонни ўргатиб, у уни тун бўйи, кун бўйи тиловат қиладиган киши. Қўшниси уни эшитиб: «Қанийди, менга ҳам фалончига берилгандек нарса берилса-ю, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди. Яна Аллоҳ мол‑давлат бериб, уни ҳақ йўлда сарфлаб битирган кишидир. Бир киши: «Қанийди, фаончига берилгандек менга ҳам берилса, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди». Бухорий ривоят қилган.
17‑ҳадис: عَنِ ابْنِ عمر رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُما قَالَ : قَالَ رَسُوْلُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ثَلَاثَةٌ لَا يَهُوْلُهُمُ الْفَزَعُ الْأَكْبَرُ، وَلَا يَنَالُهُمُ الْحِسَابُ، هُمْ عَلَى كَثِيْبٍ مِّن مِّسْكٍ حَتَّى يَفْرُغَ مِنْ حِسَابِ الْخَلَائِقِ: رَجُلٌ قَرَأَ الْقُرْآنَ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللهِ تَعَالَى، وَأَمَّ بِهِ قَوْماً، وَهُمْ رَاضُوْنَ. وَدَاعٍ يَّدْعُوْ إِلَى الصَّلَاةِ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ. وَعَبْدٌ أَحْسَنَ بَيْنَهُ، وَبَيْنَ رَبِّهِ، وَ فِيْمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ مَوَالِيْهِ. - رَوَاهُ الطَّبْرَانِيُّ Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Уч тоифа бор, уларга катта даҳшат қўрқув солмайди, уларнинг бошига ҳисоб-китоб ҳам тушмайди, халойиқ ҳисобидан бўшагунча улар мушк дўмликда бўлишади: Аллоҳ таолонинг розилигини истаб Қуръон ўқиган, у билан бирор қавмга имом бўлган ва улар ундан рози бўлган киши; Аллоҳ азза ва жалланинг розилигини истаб (инсонларни) намозга чақирган чорловчи; ўзи билан Робби орасини ҳамда ўзи билан хожалари орасини гўзал тутган қул». Имом Тобароний ривоят қилган.
18‑ҳадис: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: بَعَثَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعْثًا وَهُمْ ذُو عَدَدٍ فَاسْتَقْرَأَهُمْ فَاسْتَقْرَأَ كُلَّ رَجُلٍ مِنْهُمْ مَا مَعَهُ مِنْ الْقُرْآنِ فَأَتَى عَلَى رَجُلٍ مِنْهُمْ مِنْ أَحْدَثِهِمْ سِنًّا فَقَالَ مَا مَعَكَ يَا فُلَانُ قَالَ مَعِي كَذَا وَكَذَا وَسُورَةُ الْبَقَرَةِ قَالَ أَمَعَكَ سُورَةُ الْبَقَرَةِ فَقَالَ نَعَمْ قَالَ فَاذْهَبْ فَأَنْتَ أَمِيرُهُمْ فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ أَشْرَافِهِمْ وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ مَا مَنَعَنِي أَنْ أَتَعَلَّمَ سُورَةَ الْبَقَرَةِ إِلَّا خَشْيَةَ أَلَّا أَقُومَ بِهَا فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَعَلَّمُوا الْقُرْآنَ وَاقْرَءُوهُ فَإِنَّ مَثَلَ الْقُرْآنِ لِمَنْ تَعَلَّمَهُ فَقَرَأَهُ وَقَامَ بِهِ كَمَثَلِ جِرَابٍ مَحْشُوٍّ مِسْكًا يَفُوحُ رِيحُهُ فِي كُلِّ مَكَانٍ وَمَثَلُ مَنْ تَعَلَّمَهُ فَيَرْقُدُ وَهُوَ فِي جَوْفِهِ كَمَثَلِ جِرَابٍ وُكِئَ عَلَى مِسْكٍ. - رَوَاهُ التِّرْمَذِيُّ Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) элчи гуруҳ жўнатдилар. Улар бир неча адад эди. Уларни ўқитиб кўрдилар. Ҳар бир кишидан Қуръондан билганини ўқитдилар. Ичларида энг ёш бир кишига келганларида: «Сенда нима бор, эй фалончи?» дедилар. У: «Менда фалон‑фалон ва Бақара сураси бор», деди. У: «Сенда Бақара борми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. «Унда, бор, сен уларнинг амирисан», дедилар. Шунда уларнинг обрўлиларидан бир киши: «Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, мени Бақара сурасини ўрганишдан фақатгина уни бажо келтира олмай қолишим тўсди», деди. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръонни ўрганинглар ва уни ўқинглар. Зеро Қуръон уни ўрганиб, ўқиб, унга амал қилган киши учун бамисоли мушк тўлдирилган бир мешдир, унинг ҳиди ҳар ерда анқиб туради. Уни ўрганиб, ёдлаб олган ва у ичида қолиб кетган киши эса бамисоли мушк солиб, бойлаб қўйилган мешдир». Термизий ривоят қилган.
19‑ҳадис: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ ، أَنّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ فَقَدِ اسْتَدَرَجَ النُّبُوَّةَ بَيْنَ جَنْبَيْهِ غَيْرَ أَنَّهُ لاَ يُوحَى إِلَيْهِ ، لاَ يَنْبَغِي لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ أَنْ يَجِدَّ مَعَ جِدٍّ ، وَلا يَجْهَلَ مَعَ جَهْلٍ وَفِي جَوْفِهِ كَلامُ اللهِ تَعَالَى - رَوَاهُ الْحَاكِمُ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Ким Қуръонни ўқиса, пайғамбарлик даражаларини ўз олдига келтирибди, бироқ унга ваҳий қилинмайди, холос. Қуръон соҳибига ичида Аллоҳ таолонинг Каломи бўла туриб, жиддий ҳаракат қилганга (қарши жўрттага) жиддий ҳаракат қилиш, жоҳиллик қилганга қўшилиб жоҳиллик қилиш дуруст бўлмайди». Ҳоким ривоят қилган.
20-ҳадис: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ، أَنّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : الصِّيَامُ وَالْقُرْآنُ يَشْفَعَانِ لِلْعَبْدِ ، يَقُولُ الصِّيَامُ : رَبِّ إِنِّي مَنَعْتُهُ الطَّعَامَ وَالشَّهَوَاتِ بِالنَّهَارِ فَشَفِّعْنِي فِيهِ ، وَيَقُولُ الْقُرْآنُ : مَنَعْتُهُ النَّوْمَ بِاللَّيْلِ فَيُشَفَّعَانِ. - رَوَاهُ أًحْمَدُ وَابْنُ أَبِي الدُّنْيَا وَالطَّبْرَانِيُّ ِ، وَالْحَاكِمُ. Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Рўза ва Қуръон иккаласи бандани шафоат қилади. Рўза: «Роббим, мен уни кундузи емоқ ва шаҳватлардан тўсганман, энди унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди ва Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан қўйганман», дейди. Натижада иккаласининг ҳам шафоати қабул қилинади». Имом Аҳмад, ибн Абу Дунё, Тобароний ва Ҳокимлар ривоят қилган.
21‑ҳадис: عَنْ أَبِي ذَرٍّ الْغِفَارِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : إِنَّكُمْ لاَ تَرْجِعُونَ إِلَى اللهِ بِشَيْءٍ أَفْضَلَ مِمَّا خَرَجَ مِنْهُ -يَعْنِي الْقُرْآنَ- ظَهَرَ مِنْهُ. - رَوَاهُ الْحَاكِمُ، وأَبُوْدَاوُد. Абу Зар Ғифорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Сизлар Аллоҳга Унинг Ўзидан чиққан, зуҳур топган нарсадан – яъни Қуръондан – кўра афзал нарса билан қайта олмайсизлар!» Ҳоким ва Абу Довуд ривоят қилган.
22‑ҳадис: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ لِله أَهْلِينَ مِنَ النَّاسِ. قَالُوا: وَمَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: أَهْلُ الْقُرْآنِ هُمْ أَهْلُ اللهِ وَخَاصَّتُهُ. - رَوَاهُ النَّسَائِيّ، وابْن مَاجَه، والحاكم Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳнинг инсонлар ичида аҳллари бор!» дедилар. «Улар кимлар, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қуръон аҳли. Улар Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», дедилар». Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган.
23‑ҳадис: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُما قَالَ:مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ لَمْ{يُرَدُّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ لِكَيْ لاَ يَعْلَمَ بَعْدَ عِلْمٍ شَيْئاً } وَذَلِكَ قَوْلُهُ عَزَّوَجَلَّ:ثُمَّ رَدَدْنَاهُ أَسْفَلَ سَافِلِيْنَ إِلَّا الَّذِيْنَ آمَنُوْا" قَالَ: إِلَّا الَّذِيْنَ قَرَأُوا الْقُرْآنَ. - رَوَاهُ الْحَاكِمُ. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Ким Қуръон ўқиса, билимли бўлгач, ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада тубан умрга қайтарилмайди». Аллоҳ азза ва жалла: «...сўнгра уни асфала софилинга қайтардик, илло иймон келтирганлар мустасно», деган. Яъни илло Қуръон ўқиганлар мустасно». Ҳоким ривоят қилган.
24‑ҳадис: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ : قَالَ رَسُوْلُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : أَشْرَافُ أُمَّتِيْ حَمَلَةُ الْقُرْآنِ،وَأَصْحَابُ اللَّيْلِ. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Умматимнинг энг шарафлилари Қуръонни кўтарганлар ва тун соҳибларидир», дедилар». Байҳақий ва ибн Абу Дунё ривоят қилган.
25‑ҳадис: عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ شِبْلٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اقْرَءُوا الْقُرْآنَ وَاعْمَلُوْا بِهِ وَلَا تَغْلُوا فِيهِ وَلَا تَجْفُوا عَنْهُ وَلَا تَأْكُلُوا بِهِ وَلَا تَسْتَكْثِرُوا بِهِ. رَوَاهُ أًحْمَد، وأَبُو يَعْلَى، والطبراني، والبيهقي. Абдурраҳмон ибн Шибл (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонни ўқинглар, унга амал қилинглар, унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашиб кетманглар, у билан еманглар, (ҳақ эвазига келишиб Қуръон ўқиманглар), у билан мол‑дунё кўпайтирманглар!» Имом Аҳмад, Абу Яъло, Тобароний ва Байҳақий ривоят қилган.
26‑ҳадис: عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ أَنَّهُ مَرَّ عَلَى قَاصٍّ يَقْرَأُ ثُمَّ سَأَلَ؛ فَاسْتَرْجَعَ ثُمَّ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ فَلْيَسْأَلِ اللهَ بِهِ فَإِنَّهُ سَيَجِيءُ أَقْوَامٌ يَقْرَءُونَ الْقُرْآنَ يَسْأَلُونَ بِهِ النَّاسَ. - رَوَاهُ التِّرْمَذِيُّ Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «У киши бир куни қироат қилиб тиланчилик қилаётган бир қиссагўйнинг олдидан ўтиб қолдилар. Истиржоъ айтиб, кейин: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ким Қуръонни ўқиса, у билан Аллоҳдан сўрасин. Зотан ҳали Қуръонни ўқиб, одамлардан сўрайдиган қавмлар келади», деяётганларини эшитганман», деди». Термизий ривоят қилган. Истиржоъ – Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун дейиш. Бу зикр мусибат пайтида айтилади. Имрон (розияллоҳу анҳу) мазкур ҳолатни мусибат деб билганлари учун ушбу зикрни айтганлар. 27‑ҳадис: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَتَغَنَّ بِالْقُرْآنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيّ، ورَوَاهُ أًحْمَد، وأَبُودَاوُدَ، وَابْنُ حِبَّانَ،وَالْحَاكِمُ. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонни тараннум қилмаган биздан эмас», дедилар». Имом Бухорий, Аҳмад, Абу Довуд, ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривоят қилган.
28‑ҳадис: عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ: قِرَاءَةُ الْقُرْآنِ فِي الصَّلَاةِ أَفْضَلُ مِنْ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ فِيْ غَيْرِ الصَّلَاةِ وَ قِرَاءَةُ الْقُرْآنِ فِيْ غَيْرِ الصَّلَاةِ أَفْضَلُ مِنَ التَّكْبِيْرِ وَ التَّسْبِيْحِ وَ التَّسْبِيْحُ أَفْضَلُ مِنَ الصَّدَقَةِ وَ الصَّدَقَةُ أَفْضَلُ مِنَ الصَّوْمِ وَ الصَّوْمُ جُنَّةٌ مِّنَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّار قُطْنِيُّ، وَالْبَيْهَقِيُّ . Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръонни намоз ичида ўқиш намоздан ташқарида ўқишдан афзалдир. Намоздан ташқарида Қуръон ўқиш такбиру ва тасбиҳдан афзалдир. Тасбиҳ айтиш садақадан афзалдир. Садақа рўза тутишдан афзалдир. Рўза эса дўзаҳдан қалқондир». Дорақутний ва Байҳақий ривоят қилган.
29‑ҳадис: عَنْ أَوْسِ بْنِ أَبِيْ أَوْسٍ الثَّقَفِيِّ مَرْفُوْعًا قَالَ : قَالَ رَسُوْلُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قِرَاءَةُ الرَّجُلِ الْقُرْآنَ فِيْ غَيْرِ الْمُصْحَفِ اَلْفُ دَرَجَةٍ، وَقِرَاءَتُهُ فِي الْمُصْحَفِ تُضَاعَفُ عَلَى ذَلِكَ إِلَى أَلْفَيْ دَرَجَةٍ.- رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ، وَالْبَيْهَقِيُّ. Абу Авснинг ўғли Авс Сақафийдан марфуъ тарзда ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръонни мусҳафсиз ўқиш минг даражадир. Уни мусҳафда ўқиш эса ўшандан икки минг даражага кўпайтирилади». Табароний ва Байҳақий ривоят қилган.
30‑ҳадис: عَنْ أَبِيْ أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اقْرَأُوا الْقُرْآنَ، فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى لَا يُعَذِّبُ قَلْباً وَعَى الْقُرْآنَ. Абу Умома (розияллоҳу анҳу) Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Қуръон ўқинглар, чунки Аллоҳ таоло Қуръонни ўзига жойлаган қалбни азобламайди». Таммом ибн Муҳаммад ар-розий Абулқосим ривоят қилган.
31‑ҳадис: عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ أَنَّ رَسُوْلَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : إِنَّ الْقُرْآنَ غِنًى لَا فَقْرَ بَعْدَهُ، وَلَا غِنَى دُوْنَهُ - رَوَاهُ أَبُوْيَعْلَى Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қуръон бир бойликки, ундан кейин фақирлик йўқ ва ундан бошқа бойлик йўқ!» Абу Яъло ривоят қилган.
32‑ҳадис: عَنْ عَلِيٍّ رَضِىَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ:قَالَ رَسُوْلُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْقُرْآنُ هُوَ الدَّوَاءُ.- رَوَاهُ القُضَاعِيُّ.( أخرجه الشهاب القضاعي في مسند الشهاب 1/51، الحديث:28) Али (розиялллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вааллам): «Қуръон − бу даводир!» дедилар». Шиҳоб Қузоъий Муснади 51/1. 28-ҳадис.
33‑ҳадис: عَنْ أَنَسِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ أَنَّ رَسُوْلَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَهْلُ الْقُرْآنِ عُرَفَاءُ أَهْلِ الْجَنَّةِ.- رَوَاهُ الضِّيَاءُ. (أخرجه الضياء المقدسي في الأحاديث المختارة 6/99-100 الحديث: 2084) Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръон аҳли жаннат аҳлининг бийларидир». Зиё Мақдисий «Ал‑аҳадийсул‑мухтароҳ»да ривоят қилган. 99-100/6. 2084-ҳадис.
34‑ҳадис: عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : لَوْ جُعِلَ الْقُرْآنُ فِي إِهَابٍ، ثُمَّ أُلْقِيَ فِي النَّارِ مَا احْتَرَقَ (رواه الدارمي) Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Агар Қуръон бирон кўннинг ичига солинса, кейин дўзахга улоқтирилса, ёнмайди». Доримий ривоят қилган.
35‑ҳадис: عن ابن عمر قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم - : " إن هذه القلوب تصدأ كما يصدأ الحديد إذا أصابه الماء " قيل: يا رسول الله وما جلاؤها ؟ قال : " كثرة ذكر الموت وتلاوة القرآن.(رواه البيهقي) Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, бу қалблар темир сув текканда занглагандек занглайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг жилоси нима?» дейилди. «Ўлимни кўп эслаш ва Қуръонни тиловат қилиш», дедилар». Байҳақий ривоят қилган.
36‑ҳадис: عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ".......وما اجتمع قوم في بيت من بيوت الله , يتلون كتاب الله , ويتدارسونه بينهم, إلا نزلت عليهم السكينة , وغشيتهم الرحمة , وحفتهم الملائكة , وذكرهم الله فيمن عنده " رواه مسلم وغيره Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «... бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бирор уйда жамланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат этишса, ўзаро дарс қилишса, албатта, уларга сакинат нозил бўлади, уларни раҳмат қамраб олади, фаришталар уларни қуршайди ва Аллоҳ уларни Ўз хузуридагилар ичида зикр қилади». Муслим ва бошқалар ривоят қилган.
37‑ҳадис: عن ابن مسعود رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "يؤم القوم أقرؤهم لكتاب الله تعالى" رواه أحمد Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қавмга Аллоҳ таолонинг Китобини энг яхши ўқийдигани имом бўлади». Имом Аҳмад ривоят қилган.
38‑ҳадис: عن جابر رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم كان يجمع بين الرجلين من قتلى أحد ثم يقول : " أيهم أكثر أخذا للقرآن , فإن أشير إلى أحدهما : قدمه في اللحد " رواه البخاري Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Уҳуд қурбонларидан икки кишини жамлардилар ва: «Қай бири Қуръондан кўпроқ ўзлаштирган?» дердилар. Иккаласидан бирига ишора қилинса, ўшани лаҳадда олдинга қўярдилар». Имом Бухорий ривоят қилган.
39‑ҳадис: عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " إن من إجلال الله تعالى , إكرام ذي الشيبة المسلم , وحامل القرآن غير الغالي فيه والجافي عنه , وإكرام ذي السلطان المقسط " رواه مسلم Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Мусулмон мўйсафидни, Қуръоннинг унда ғулувга кетмаган, ундан бегоналашмаган ҳомилини икром қилиш ҳамда адолатли подшоҳни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир». Имом Муслим ривоят қилган.
40‑ҳадис: عن ابن عباس رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: إن الذي ليس في جَوفِه شيءٌ من القرآن كالبيت الخَرِب. رواه أحمد والحاكم والترمذي Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Ичида Қуръондан ҳеч нимаси йўқ киши хароба уй кабидир». Имом Аҳмад, Ҳоким ва Термизий ривоят қилган.
Тўпловчи: Андижон шаҳар «Уйғур» жоме масжиди имом‑хатиб ноиби Ботирали Алишер ўғли (Ҳикматуллоҳ Иброҳим). |