
Хозирги кунда Қуръоннинг мўъжизалари ҳақида кўп гапириляпти. Бу мавзу илмий жиҳатдан қизиқарлидир. Изланишлар олиб бориляпти, илмий далилларга асосланиб кўплаб ҳодисалар ҳамда башоратлар исботланяпти. Қуръон оятларида амалга ошган ва амалга ошиб келаётган ҳаққоний ваҳийлар бор. Шу билан бирга, Қуръон кўр- кўрона ва қўрқув билан эътиқод қилиш эмас, балки одамларни тафаккур қилишга, илм олиш ҳамда ўз ҳаракатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олишга чақиришга асосланган.
Исломни қабул қилганимдан сўнг доктор Морис Букайнинг изланишлари билан қизиқиб қолдим. У ўзининг фикрларини «Таврот, Инжил, Қуръон ва илм» китобига туширган. Баъзиларини қуйида келтираман. Морис Букай Қуръони каримни ҳақиқийлигини ўрганиш билан уч асосий жиҳатларга урғу беради: а) Қуръони Каримда илм-фан билан зиддиятлар йўқлиги; б) Қуръон коинот яралиши бўйича афсонавий тўқималардан холилиги. в) Пайғамбар (солаллоҳу алайҳи васаллам) қувватга эга бўлган ҳамда замонавий дунёда ва вақтда тасдиғига эга бўлган илм олишлари учун Аллоҳдан бошқа илм манбаи йўқ. Мисол учун, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бачадон ичидаги эмбрионнинг келиб чиқиши ва шаклланиш жараёни ҳақида билишлари ақл бовар қилмайдиган ҳақиқатдир. Бу ҳақиқат Қуръоннинг «илмий мўъжиза»си ҳисобланади [2]. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир. («Мўминун» сураси, 12 – 14-оятлар). Ушбу Қуръон ояти она бачадонида эмбрионнинг келиб чиқиши жараёнини аниқ тасвирлаб беради. Маълумки, бу борада бутбарастларнинг ғоялари ҳақиқатдан жуда йироқ эди. Кўриниб турганидек, арабчадан таржима қилганда « علقة» (алақа) зулук, лаҳта қон, осилиб турган нарса маъноларини англатади. Алақа сўзи маънони мукаммал равишда беради. Бу ерда бир сўзнинг ўзи уч хил маънони англатади, ҳар бири, эмбрионни ҳақиқатдан ҳам тасвирлаб бера олади. Аввалги ривожланиш босқичида эмбрион ташқи кўринишдан зулукка ўхшайди [3], фақат ташқи кўринишдан ўхшабгина қолмай, вазифасига кўра ҳам ўхшаш бўлади. Эмбрион ҳудди зулукка ўхшаб озуқани қон орқали олади [4]. «Алақа» осилиб турган нарса маъносини ҳам англатади, ҳақиқатдан ҳам эмбрион она раҳмида осилган ҳолатда бўлади [5]. Бундан ташқари «Алақа» лаҳта қон маъносини ҳам англатади ва бу аслида, эмбрионнинг дастлабки шаклланиш жараёнини энг тўғри баёнидир. Иброҳим айтади:
«Эмбрион ўзининг дастлабки ривожланиш даврида катта миқдордаги қондан иборат, айтиш мумкинки, бу лаҳта қондир... Алақа жараёнида 4-ҳафта бошлангунга қадар унинг қони айланмайди, шунинг учун бу босқичда ҳомила – лаҳта қондир». Алақа кейин мудға (чайналган нарса) босқичига ўтади. 4-ҳафтада эмбрион орқа қисмида сегментлар пайдо бўла бошлайди, бу пайтда у (тиш излари кўриниб турган) букилган сақич каби кўринишда бўлади. У вақтларда бундай маълумотни, одамлар мустақил равишда билишлари мумкин эмас эди. Фақат минг йилдан сўнг, зўр микроскоп ёрдамида, 1677 йилда, олимлар сперма ҳужайрасини текшириш имкониятига эга бўлдилар. Лекин Қуръонда тасвирланганлар эмбриология мазмуни ҳақида аниқ етказади, шу боисдан, олимлар бир киши бундай батафсил маълумотни қаердан билиши мумкин деган саволга жавоб беришга қийналадилар. Торонто университети анатомия ва ҳужайра биологияси профессори Кейт Мур (Keith L. Moore) «Инсон ривожланиши. Клиник йўналтирилган эмбриология» [9] номли ўз дарслигига эмбрион ривожланишининг Қуръоний тавсифини киритган. Унинг иши эмбрионнинг ривожланиши бўйича дарсликни ўз ичига олади ва қўшимча сифатида айтиш мумкинки, бу жараённи тўлалигича Қуръон оятлари ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларида кўриш мумкин. Китоб аслида, тасдиқлаш манбаи сифатида Қуръонга ҳавола қилиб, бир неча ўн йиллар мобайнида олимларнинг изланишлари, энг сўнгги тадқиқотлар ва кашфиётлар натижасида эмбриология бўйича барча янги маълумотларни баён қилади. Энди, тахминан, икки юз йил олдин, тиббиёт бўйича энг «илғор» китобни тасаввур қилиб кўринг. Барча баён қилинган маълумотлар олимларнинг замонавий қарашларига мос келмаганлиги, ҳаттоки, зид эканлиги сабабли унинг мазмунини ўрганишга уриниш кулгули ҳолат бўлар эди. Бизга воқеликни, замонавий адабиётлардан кўра, Қуръон илмлар манбаи сифатида, жуда кўп ғояларни берар экан. Шу билан бирга, Қуръон генетика ва эмбриология дунёси учун кўрсатма бўлишга даъво қилмайди, у тиббий дарслик эмас, балки Аллоҳнинг китоби эканлигини таъкидлайди. 1981 йилда Доктор Мурдан эмбриологияни ривожлантириш ва ютуғи ҳамда Китобнинг тасдиғи орасидаги ажойиб қонуниятни шарҳлаб беришни сўрашганида ва у «Қуръондаги эмбрионогенезга боғлиқ хабарни очиб бериш ва тушунтириш мен учун жуда ҳаяжонли кечди» деб жавоб берди. Мен аминманки, Пайғамбарга келган бу илм, Худонинг сўзидир, улардан кўплари фақат бир неча юз йиллардан кейин кашф қилинган. Бу «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг Пайғамбари эканини исботлайди» [10]. Қуръон астрономия, физика, география, геология, океанография, биология, ботаника, зоология, тарих, тиббиёт ва физиология каби бошқа фанларга ҳам таъсир кўрсатади [11]. Шундай қилиб, турли соҳалардаги олимлар учун қизиқарли ҳисобланади [12]. Қандай қилиб Пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) илмий далилларни билиши, қандай қилиб у ишни кўзини билиб, аниқлик билан батафсил тасвирлаб етказиши мумкин? деган мантиқий савол туғилади. Бу ўша вақтдаги кишининг имконияти етадиган ишми? Балки у барча жабҳаларида шундай ақлли ва саводли эдики, эҳтимол, Китобни ўзи ёзгандир? Менимча, жавоб аниқ. Қуръон − Аллоҳ томонидан юборилган илмлар манбаи. Қуръоннинг ишончлилиги ва тўғрилигига тарихий далилларни Юсуфнинг даври ҳақидаги сатрлардан топиш мумкин. Инжилдан фарқли ўлароқ, Қуръонда Миср ҳукмдори фиръавн эмас, балки шоҳ деб тасвирланади. Бу ҳақиқат ишончли ҳамда тарихдан тасдиқланган. Маълум бўлишича, Юсуф Миср шоҳи Семит сулоласидан бўлган Ҳийксосникида яшаган ва ҳақиқатда у ҳукмдор фиръавн эмасди [13]. «Чиқиш» сўзи Фиръавн жасадининг қайтиши ва асрлар оша сақланиб қолиши Қуръоннинг мўъжизаларидан ҳисобланади [14]. Фиръавнлар мумиёланиб қўйилганлиги маълум ҳақиқат, лекин ўша пайтда Пайғамбар буни билиши мумкин эмас эди. Бу тасдиқлардан келиб чиққан ҳолда, тадқиқотчилар маълум қилдиларки: «Қуръон ягонадир, бошқа дин ва Муқаддас Китоблардан нусха олмаган, шу жумладан, Инжилдан ҳам. Инжилда баъзи далиллар бўрттирилган, Қуръонда улар аниқ баён қилинади. Мисол учун, Инжилда Исроил аҳолиси, тахминан, 3 миллион деб ифодаланади, Қуръон эса Исроил аҳолисини кам сонли бир кичик гуруҳ сифатида баён қилмоқда. Бинобарин, Қуръони Карим Инжилдаги Фиръавнни денгиз ютиб юборган деган мантиқий далилини қўллаб-қувватламади, балки бунинг ўрнига «...жасадингни қутқарурмиз...» дейилган. Шунинг учун Қуръони Карим Инжилдан нусха олиши ёки маълумотларга қўшимча бўлиши мумкин эмас, акс ҳолда кўп тафсилотлар мос келар эди, улар эса биз кўриб турганимиздек, сезиларли даражада фарқ қилади» [15].
Ниҳоят, мусулмон олимлари ҳар бир пайғамбарга уларнинг халқи энг илғор бўлган масалалар билан боғлиқ бир мўъжиза берилган, деб таъкидлайдилар. Мисол учун, Мусо (алайҳиссалом) даврида сеҳргарлик жуда машҳур эди ва шунинг учун пайғамбар мўъжизаларидан бири, одамларнинг кучсиз айёрликлари устидан устунлик билан тўғридан-тўғри боғлиқ эди. Исо (алайҳиссалом) вақтида яҳудийлар тиббиётда муваффаққиятга эришган эдилар, шу сабабли Исо (алайҳиссалом)нинг мўъжизалари беъморларни даволаш, ўликларни тирилтира олиш ва ҳ.к лар эди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келсак, у Зотнинг даврида Араблар ўзларининг адабий маҳорати билан машҳур эдилар, шунинг учун улар Қуръонни ҳатто улар ҳам рақобат қила олмайдиган шоҳ асар деб билдилар. Бироқ Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) фақатгина араблар ёки замондошлари учун юборилган эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мўъжизалари илмий маълумотларга тўлиқ мос келиши, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақиқатан ҳам Қиёмат кунигача барча инсоният учун Пайғамбар этиб юборилганини яна бир бор исботлаб, бугун бу қадар кўп одамларни лол қолдиряпти.
Манбалар:
[1] Морис Бюкай, «Библия, Коран и наука» (Indianapolis, IN: American Trust Publications, 1978), 251-252. [2] Инсон ривожланиши ҳақида қизиққанлар қаранг Keith L. Moore, Abdul-Majeed A. Zindani and Mustafa A. Ahmed, Quran and Modern Science: Correlation Studies(Bridgeview, IL: Islamic Academy for Scientific Research, 1990), 15-47. [3] Қаранг: И. A Иброхим 7, 1-расм. www.islam-guide.com [4] И. A Иброхим 6 [5] Қаранг: И. A Иброхимнинг китоби 7, 2-расм. [6] И. A. Иброхим,. 8 [7] Қаранг: Иброхимнинг китоби. 8, и Мор и Персуд, «Развитие человека», 5-нашр., 8. ва қаранг да 9-расм. [8] И. A. Ибрахим, 8-10. [9] Қаранг: Кейт Мор [вместе с Абдульмаджидом Зиндани], «Развитие человека:Клинически ориентированная эмбриология [с Исламскими добавлениями: сравнительное исследование с Кораном и хадисами]» Джидда, Саудовская Аравия: Дар Аль-Кибля, 1983. [10] Қаранг: И. A. Ибрахим, «Краткое иллюстрированное руководство к пониманию Ислама» (Houston: Darussalam, 1997), p. 10. [11] Турли соҳалар билан боғлиқ баъзи мисолларни қаранг Закир Наик, «Коран и современная наука: сопоставимы или несопоставимы?» www.ahya.org. [12] Қаранг: И. A. Ибрахим, «Краткое иллюстрированное руководство к пониманию Ислама» (Houston: Darussalam, 1997),10ff. Батафсил: www.islam-guide.com . Ибрагим рассматривает и суммирует заключения Mора и многих других. [13] Батафсил: Louay Fatoohi and Shetha al-Dargazelli, History Testifies to the Infallibility of the Quran: Early History of the Children of Israel (Delhi, India: Adam Publishers & Distributors, 1999), 81-93 [14] «Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар». (Юнус сураси 92-оят). Батафсил: Fatoohi and al-Dargazelli, 141-145. [15] Ўша ерда қаранг, 247-248.
«Қуръон маънолари тржимаси» quron.uz сайтидан олинди.
Манба: http://www.islamreligion.com/ Русчадан Муроджон Мирмаҳсуд ўғли Мирсаид таржима қилди |