A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Бир оят мўъжизаси
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Бақара сурасининг 255-ояти «Оятул Курсий» номи билан машҳурдир. Қуйида «Оятул Курсий»нинг тилшунослик нуқтаи назаридан беназир хусусиятларидан бир шингил келтирамиз. Бунда амриқолик устоз Нуъмон Алий Хон томонидан Қуръони аъзимуш-шаъннинг айрим оятларига инглиз тилида ёзилган тафсирлардан эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

«Оятул Курсий» таркибий жиҳатдан (ўзбек тили грамматикаси нуқтаи назаридан) тўққизта гапдан иборат:

(1) (Доимо) тирик ва абадий тургувчи Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир;

(2) Уни на мудроқ тутар ва на уйқу;

(3) Осмонлар ва ердаги (барча) нарсалар Уникидир;

(4) Ким ҳам Унинг ҳузурида Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди?

(5) У уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни билур;

(6) Унинг илмидан фақат У истаганча ўзлаштирурлар;

(7) Унинг Курсиси осмонлару ердан (ҳам) кенглик қилур;

(8) У иккисини тутиб туриш Уни толиқтирмас;

(9) У Олий ва Буюкдир.

Мазкур оят бошидаги гаплар ўз тартибига кўра охирги гапларни мутаносиб равишда тўлдиради ва изоҳлайди, яъни биринчи гап энг охирги гапни, иккинчи гап охиргидан олдинги гапни ва ҳоказо. Эътибор берайлик:

(1) (Доимо) Тирик ва абадий тургувчи (Ал-Қайюм) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир;

(9) У энг Олий ва Буюкдир.

Изоҳ: Ҳар иккала гапда – биринчи ва охирги гапда – Аллоҳ Таолонинг иккитадан буюк исми тилга олинади: Ал-Ҳайй (абадий барҳаёт) ва АлҚайюм (доимо тургувчи) ҳамда Ал-Алий (Олий) ва Ал-Азийм (буюк).

(2) Уни на мудроқ тутар ва на уйқу;

(8) У иккисини тутиб туриш Уни толиқтирмас;

Изоҳ: иккинчи гап мутаносиб равишда саккизинчи гап билан изоҳланади, яъни бирор вазифа билан шуғулланиш муайян вақтда, албатта, чарчаш ва толиқиш келтиради. Бу эса ўз навбатида кишини уйқуга элтади. Аммо бутун борлиқни ихота қилиб турувчи Аллоҳ азза ва жаллага на чарчаш, на мудроқ ва на уйқу етади.

(3) Осмонлар ва ердаги (барча) нарсалар Уникидир;

(7) Унинг Курсиси осмонлару ердан (ҳам) кенглик қилур;

Изоҳ: Ушбу икки гапдаги ҳикматни англаш учун «мулк» ва «молик» тушунчаларини чуқурроқ таҳлил қилиш лозим. Маълумки, мулк деганда жонсиз нарсалар тушунилади. Бинобарин, жонсиз нарсаларга нисбатан фақат эгалик қилиш мумкин (араб тилида эгалик учун «молик» сўзи ишлатилади). Аммо жонли нарсага нисбатан эгалик эмас, балки ҳукмфармонлик назарда тутилади. Аллоҳ Таоло ҳазрати Одам (алайҳиссалом)нинг барча зурриётларини мукаррам қилди, яъни уларни бошқа жонзотларга нисбатан устун, ҳукмдор қилиб қўйди (яъни ручкани менинг мулким дейиш мумкин, аммо ручканинг қироли менман дейиш нотўғри бўлади).

Учинчи гап еру осмонлардаги барча (жонсиз) мавжудот Аллоҳ Таолонинг мулки эканини баён этса, еттинчи гап еру осмондаги ва бу иккисидан ташқаридаги барча (жонли) мавжудот ҳам Аллоҳ Таолонинг ҳукми (Курсиси) остида эканлигини баён қилади.

(4) Ким ҳам Унинг ҳузурида Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди?

(6) Унинг илмидан фақат У истаганча ўзлаштирурлар;

Изоҳ: Ҳеч қандай ҳодиса, у хоҳ кичик ва жуда арзимас бўлсин, хоҳ жуда улкан бўлсин, Унинг изнисиз содир бўлмайди. У Зот борлиқнинг яккаю ягона Эгаси ва Ҳукмдоридир. Тўртинчи гапда Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким ҳеч кимни оқлашга, ҳимоя қилишга, шафоат қилишга қодир эмаслиги ҳақида ўқисак, олтинчи гапда Унинг изнисиз ҳеч ким ҳеч нарсани била олмаслигини ҳам билиб оламиз.

(5) У уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни билур;

Изоҳ: Субҳаноллоҳ! Мазкур бешинчи гап «Оятул Курсий»нинг шаклан маркази бўлиб, ўзидан олдин ҳам 4 та гап, ортидан ҳам 4 та гап келади! Албатта, Ҳақ Таоло Ўзи яратган мавжудотларининг ортида нима борлигини ҳам, олдиларида ҳали нима турганлигини ҳам жуда яхши билади. Ушбу гап эса маънога мутаносиб равишда оятнинг марказидан жой олган!

Маълумки, оғзаки нутқда грамматик жиҳатдан хатолар жуда кўп бўлади. Фақат ёзма нутқдагина фикрларни обдон пишитиб, таҳрир қилиш, мукаммал қилиш мумкин. Қуръон эса Аллоҳ таолонинг каломидир. Бу калом фаришта Жаброил (алайҳиссалом) орқали оғзаки равишда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинган. Қандай қилиб оғзаки баён шу қадар мукаммал бўлиши мумкин?! Қурайш мушриклари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак оғизларидан чиқаётган сўзлар уларнинг ўзи жуда яхши билган инсондан чиқаётганини кўриб-эшитиб турсалар-да, бу сура ҳам унинг сўзлари эмаслигини дарҳол пайқашган эди. Зеро Қуръон ўзининг бениҳоя балоғатли ва фасоҳатли услуби билан уларни ожиз қолдирди ва Қиёматга қадар ҳам ожиз қолдиражак.

Шу ўринда Устоз Нуъмон Алий Хон баён қилган бир мулоҳазани айтиб ўтмоқчимиз.

Одамлар ўртасидаги ҳар қандай мулоқотда учта муҳим жиҳат, албатта, кўзга ташланади: 1. Ким сўзлаяпти? 2. Нима гапириляпти? 3. Қандай сўзланяпти?

Балоғатга етмаганлар (болалар ва ўсмирлар) билан мулоқотда, одатда, жиддий муносабат кузатилмайди, чунки бу ерда гапирувчи (ёш жиҳатидан) сўзсиз жиддий муносабат талаб қилувчи мақомда бўлмайди. Айни пайтда сўзловчи етук ёшда бўлса ҳам, сўзларининг мазмуни қатъий аҳамиятли бўлмаса, ўзи истаган ҳурматга эриша олмайди. Аммо қайси сўзнинг қандай етказилаётгани ўша одамнинг дунёқараши ҳақида етарлича маълумот бера олади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан Қуръонни илк бор эшитган одамлар ушбу сўзлар рўпараларида турган инсондан чиқаётганини кўриб турсалар-да, сўзларнинг эгаси у зот эмаслигини ҳис қилишди. Бироқ барибир, «Бу Муҳаммаднинг сўзи» дейишди. Қуръоннинг мазмуни нақадар теранлигини мулоҳаза қилиб кўришгач, «уни бошқалардан ўзлаштириб олган» деб кўришди (ҳали ҳам шундай деяётганлар бор). Аммо Қуръоннинг услубидек услуб яратишга чақириқ келганда эса  лом-мим дея олишмади, чунки бу иш ҳеч кимнинг қўлидан келмаслигини аниқ кўриб туришарди.

Маҳкамбоев Бобуржон