Муҳрланган қалб | ||||
|
«Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар», деди» (Ғофир, 35).
Демак, Аллоҳнинг оятлари ҳақида бирон ҳужжат-далилсиз мунозара қилиш, ўзи билмагани ҳолда бошқалар билан талашиб-тортишиш қалбнинг муҳрлангани аломатидир. Саййид Маҳмуд Тарозий-Олтинхонтўра мазкур оятни қуйидагича тафсир қилган: «Яъни ҳар кимда ушбу сифатлар бўлса, ул кишини Худо ҳам, халқ ҳам ёмон кўрур ва анинг дилиға шақоват муҳри урилур». Шақоват — бадбахтликдир. Аён бўладики, қалбга муҳр урилиши − ўта оғир мусибат.
Нурбой Абдулҳаким |