Меърож мўъжизасига далил бўлган оятлар қайсилар?
ЖавобУшбу оятлар:وَهُوَ بِالْأُفُقِ الْأَعْلَى {7} ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّى {8} فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى {9} فَأَوْحَى إِلَى عَبْدِهِ مَا أَوْحَى {10} مَا كَذَبَ الْفُؤَادُ مَا رَأَى {11} أَفَتُمَارُونَهُ عَلَى مَا يَرَى {12} وَلَقَدْ رَآهُ نَزْلَةً أُخْرَى {13} عِندَ سِدْرَةِ الْمُنْتَهَى {14} عِندَهَا جَنَّةُ الْمَأْوَى {15} إِذْ يَغْشَى السِّدْرَةَ مَا يَغْشَى {16} مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغَى {17} لَقَدْ رَأَى مِنْ آيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى {نجم18}«Ва у олий уфқда эди. Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди. Бас, икки камон миқдоридай жойда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди. Ва У Зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди. Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади. У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?! Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди. Тугаш дарахти олдида. У (дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор. Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди. Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам. Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди» (Нажм, 7-18).
Islom.uz портали иловаси орқали қуръон.уз саҳифасини кузатиб боринг