Аҳли китобларнинг сўйган жонлиқлари ҳалолми-йўқми? Далилини келтиринг.
Жавоб Қуръонга кўра ҳалол: الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ حِلٌّ لَّكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلُّ لَّهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلاَ مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ وَمَن يَكْفُرْ بِالإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ {5} «Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афифа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афифалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали бехуда кетадир ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир» (Моида, 5).
Қўшимча маълумотлар. وَقَالَ الزُّهْرِىُّ لاَ بَأْسَ بِذَبِيحَةِ نَصَارِىِّ الْعَرَبِ ، وَإِنْ سَمِعْتَهُ يُسَمِّى لِغَيْرِ اللَّهِ فَلاَ تَأْكُلْ ، وَإِنْ لَمْ تَسْمَعْهُ فَقَدْ أَحَلَّهُ اللَّهُ «аз-Зуҳрий айтган: «Арабларнинг насронийларининг сўйганларининг зарари йўқ. Агар улардан Аллоҳдан ўзганинг исмини айтганини эшитсанг, емагин. Агар уни эшитмасанг, батаҳқиқ, Аллоҳ уни ҳалол қилибди» (Бухорий, 22). وفي المبسوط: ويجب أن لا يأكلوا ذبائح أهل الكتاب إن اعتقدوا أن المسيح إله وأن عزيا إله، ولا يتزوجوا بنسائهم، لكن في مبسوط شمس الائمة: وتحل ذبيحة النصارى مطلقا سواء قال ثالث ثلاثة أو لا، ومقتضى الدلائل الجواز كما ذكره التمرتاشي في فتاواه، والاولى أن لا يأكل ذبيحتهم ولا يتزوج منهم إلا للضرورة كما حققه الكمال ابن الهمام اه. وفي المعراج أن اشتراط ما ذكر في النصارى مخالف لعامة الروايات. قوله: (إلا إذا سمع منه عند الذبح ذكر المسيح) فلو سمع منه ذكر الله تعالى لكنه عنى به المسيح قالوا يؤكل، إلا إذا نص فقال باسم الله الذي هو ثالث ثلاثة. هندية. وأفاد أنه يؤكل إذا جاء به مذبوحا. عناية. كما إذا ذبح بالحضور وذكر اسم الله تعالى وحده. «Мабсут»да келган: аҳли китобнинг сўйганларини, агар Исо Масиҳни илоҳ ва Узайрни илоҳ деб эътиқод қилсалар, емасликлари вожиб бўлади, хотинларига уйланмасликлари ҳам вожиб. Лекин Шамсул аимма (ас-Сарахсий)нинг «Мабсут»ида насороларнинг сўйганларини ейиш мутлақо ҳалол бўлади, дейилган. Хоҳ улар «учтанинг учинчиси» десалар ҳам, демасалар ҳам, баробар. Далилларнинг тақозосига кўра, бу жоиздир. Чунончи, ат-Темуртошийнинг фатовосида буни зикр қилган. Авло шуки, уларнинг сўйганларидан еса-да, улардан уйланмасин, фақат зарурат бўлса майли. Чунончи буни Камол ибн Ҳумом таҳқиқ қилган. «Меърож (ад-дироя)»да келган: «Насронийлар борасида шартлар тиркамоқлик оммаи ривоятларга мухолифдир». Фақатгина сўяётганида Исо Масиҳни зикр қилганини эшитса, емайди. Демак, агар Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилса-ю, ундан Исо Масиҳни ирода қилса ҳам, ейаверади, деганлар. Фақат аниқ далил билан айтса, масалан, «Аллоҳнинг исми билан у учнинг учинчисидир» деб сўйса, емайди. («Ҳиндия»). Бундан шу ифода чиқадики, агар улар тарафдан сўйилган нарса келса, еяверади. («Иноя») Худди бу ҳузурида сўйгандек ва ёлғиз Аллоҳнинг исмини зикр қилганидек бўлади. («Ҳошияту Раддул муҳтор» 6/608). وَتُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ أَهْلِ الْكِتَابِ لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ } وَالْمُرَادُ مِنْهُ ذَبَائِحُهُمْ إذْ لَوْ لَمْ يَكُنِ الْمُرَادُ ذَلِكَ لَمْ يَكُنْ لِلتَّخْصِيصِ بِأَهْلِ الْكِتَابِ مَعْنًى ؛ لِأَنَّ غَيْرَ الذَّبَائِحِ مِنْ أَطْعِمَةِ الْكَفَرَةِ مَأْكُولٌ وَلِأَنَّ مُطْلَقَ اسْمِ الطَّعَامِ يَقَعُ عَلَى الذَّبَائِحِ كَمَا يَقَعُ عَلَى غَيْرِهَا ؛ لِأَنَّهُ اسْمٌ لِمَا يُتَطَعَّمُ وَالذَّبَائِحُ مِمَّا يُتَطَعَّمُ فَيَدْخُلُ تَحْتَ إطْلَاقِ اسْمِ الطَّعَامِ فَيَحِلُّ لَنَا أَكْلُهَا وَيَسْتَوِي فِيهِ أَهْلُ الْحَرْبِ مِنْهُمْ وَغَيْرُهُمْ لِعُمُومِ الْآيَةِ الْكَرِيمَةِ ، وَكَذَا يَسْتَوِي فِيهِ نَصَارَى بَنِي تَغْلِبَ وَغَيْرُهُمْ ؛ لِأَنَّهُمْ عَلَى دِينِ النَّصَارَى... وَلَوْ انْتَقَلَ غَيْرُ الْكِتَابِيِّ مِنْ الْكَفَرَةِ إلَى دِينِ أَهْلِ الْكِتَابِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ وَالْأَصْلُ أَنَّهُ يُنْظَرُ إلَى حَالِهِ وَدِينِهِ فِي وَقْتِ ذَبِيحَتِهِ دُونَ مَا سِوَاهُ ... وَالْمَوْلُودُ بَيْنَ كِتَابِيٍّ وَغَيْرِ كِتَابِيٍّ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ أَيُّهُمَا كَانَ الْكِتَابِيُّ الْأَبُ أَوْ الْأُمُّ عِنْدَنَا ، وَقَالَ مَالِكٌ : يُعْتَبَرُ الْأَبُ فَإِنْ كَانَ كِتَابِيًّا تُؤْكَلُ وَإِلَّا فَلَا ، وَقَالَ الشَّافِعِيُّ : لَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ رَأْسًا . وَالصَّحِيحُ قَوْلُنَا ؛ لِأَنَّ جَعْلَ الْوَلَدِ تَبَعًا لِلْكِتَابِيِّ مِنْهُمَا أَوْلَى ؛ لِأَنَّهُ خَيْرُهُمَا دِينًا بِالنِّسْبَةِ فَكَانَ بِاتِّبَاعِهِ إيَّاهُ أَوْلَى . «Аҳли китобнинг сўйганларини ейилади. Аллоҳ таолонинг гапи бўлгани учун: «Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир» (Моида, 5). Ундан (таомдан) мурод сўйган жонлиқларидир. Чунки уни мурод қилинмаса, аҳли китобни хослаш маънан тўғри бўлмай қолади. Зотан, кофирларнинг жонлиқларидан бошқа таомларини ейиш дурустдир. Шунинг учун таом сўзи мутлақ келганда жонлиқ эътиборга олинади. Чунки у ейиладиган нарсанинг исми жонлиқ ҳам дейилади. Мутлақ келган таом исми таҳтига жонлиқ дохил бўлар экан, бизга уларни ейиш ҳалол бўлади. Ояти карима умумий келгани учун дори ҳарбдаги аҳли китоб билан бошқа ерда яшаётганлари баробардир. Шунингдек, Бани Тағлиб билан бошқа насронийлар ҳам баробар. Чунки улар ҳам насронийларнинг динидадирлар... Агар кофирлардан китобийдан бошқаси аҳли китобнинг динига ўтса, сўйган жонлиғи ейилади. Асл қоида: сўйяётган вақтдаги ҳолига ва динига қаралади, бошқасига эмас... китобий билан китобий бўлмаганнинг орасидан туғилганнинг сўйганидан ейилади. Бизнинг наздимизда қайси бири – отасими, онасими китобий бўлса бўлди. Имом Молик айтади: ота эътибор қилинади. Ота китобий бўлса, ейилади, бўлмаса, ейилмайди. Имом Шофиий айтади: умуман, унинг забиҳаси ейилмайди. Саҳиҳ гап бизнинг қавлимиз. Чунки фарзанднинг китобийга тобе бўлиши авлодир. Чунки нисбатан дини авлоси − шу. Демак, фарзандни китобийга тобе қилиш авлодир» («Бадоеъус саноеъ фий тартибиш шароеъ» 10/165-166).
|