Қуръондаги «Ъурватул-вусқо» - ҳеч қайчон узилиши бўлмайдиган мустаҳкам ҳалқа нимадан иборат? |
|
Қуръондаги «Урватул-вусқо» − ҳеч қайчон узилиши бўлмайдиган мустаҳкам ҳалқа нимадан иборат?
Жавоб Қуръонда икки жойда келган: لاَ إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَد تَّبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِن بِاللّهِ فَقَد اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىَ لاَ انفِصَامَ لَهَا وَاللّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ {256} «Дини Исломда зўравонлик йўқдур; ҳидоят гумроҳликдин тамом равшан бўлди. Бас, кимики шайтонға мункар бўлса (ишонмаса) ва иймон келтирса Аллоҳға, ул одам таҳқиқ, ниҳоятда махкам бир халқани тутибдурки, у аргиз сингувчи эмасдур. Аллох эшитғувчи, билғувчидур» (Бақара, 256). وَمَن يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى وَإِلَى اللَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ {لقمان22} «Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур» (Луқмон, 22).
«Урват ал-вусқо»ни «Тафсири Табарий»да Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан келтирилган ривоят бўйича бундай дейилган: أخبر الله سبحانه أنّ الإيمان هو العروة الوثقى، وَأنه لا يقبل عملا إلا به، ولا تحرُم الجنة إلا على مَن تركه «Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло хабар бердики, албатта, иймон − у урваи вусқодир! Шак йўқки, Аллоҳ иймон билангина амалларни қабул қилади. Жаннатдан ҳам фақат уни тарк қилган кимсагина маҳрум қолади» («Тафсири Табарий», 3/113). Ас-Судийдан қилинган ривоятда эса уни Ислом, дейилган (5849-рақамли ҳадис). «Тафсири Бағавий»да бундай дейилган: وقيل العروة الوثقى السبب الذي يوصل إلى رضا الله تعال «Урваи вусқо деб Аллоҳ таолонинг ризосига етишадиган сабабга айтилади» («Тафсири Бағавий»1/314).
|