Қуръонда «буруж» («буржлар») ифодаси қайси оятларда келган ва «бурж»ларнинг маъноси нима? |
|
Қуръонда «буруж» («буржлар») ифодаси қайси оятларда келган ва «бурж»ларнинг маъноси нима?
Жавоб Бурж деб юлдуз туркумларига айтилади, уларнинг сони 12 тадир. Айни юлдузларнинг манзилгоҳларидир (Ҳасан Таҳсин, 378-бет): وَالسَّمَاء ذَاتِ الْبُرُوجِ {1} «Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам» (Буруж, 1). وَلَقَدْ جَعَلْنَا فِي السَّمَاء بُرُوجاً وَزَيَّنَّاهَا لِلنَّاظِرِينَ {16} «Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик» (Ҳижр, 16). تَبَارَكَ الَّذِي جَعَلَ فِي السَّمَاء بُرُوجاً وَجَعَلَ فِيهَا سِرَاجاً وَقَمَراً مُّنِيراً {61} «Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли − буюк бўлди» (Фурқон, 61).
Қўшимча маълумот. Бир ўринда «қалъа» маъносида келган: أَيْنَمَا تَكُونُواْ يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِي بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ وَإِن تُصِبْهُمْ حَسَنَةٌ يَقُولُواْ هَـذِهِ مِنْ عِندِ اللّهِ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَقُولُواْ هَـذِهِ مِنْ عِندِكَ قُلْ كُلًّ مِّنْ عِندِ اللّهِ فَمَا لِهَـؤُلاء الْقَوْمِ لاَ يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ حَدِيثاً {78} «Сизлар қайси бир ерда бўлсангизлар, ўлим сизларни топиб олур, агарки сизлар мустахкам қалъалар ичида бўлсангизлар ҳам. Агар ул одамларға бир фойда ҳосил бўлса, дерлар: «Бу (фойда) Аллоҳ тарафидиндур» ва агар аларға бир зарар етса, дерлар: «Бу зарар, (ё Мухаммад), сизнинг тарафингиздиндур». Сиз аларға денг: «Фойда ва зарар − ҳаммаси Аллоҳ тарафидиндур». Бу жамоатға нима бўлдики, ҳеч бир сўзни тушунмайдилар?» (Нисо, 78).
|