Аллоҳ таъолони кўз билан кўриш жоизми? Далиллари? |
|
Аллоҳ таолони кўз билан кўриш жоизми? Далиллари?
Жавоб Мусулмон инсон жаннатда Парвардигорини ўз юзи ва кўзи ила кўради: وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ {22} إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ {قيامة 23}«У кунда бор чиройли юзлар. Роббисига назар солувчилар» (Қиёмат, 22, 23). Қўшимча маълумот. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Парвардигори оламни кўриш ҳақида бундай деб марҳамат қилганлар: إِنَّكُمْ سَتَرَوْنَ رَبَّكُمْ كَمَا تَرَوْنَ هَذَا الْقَمَرَ لاَ تُضَامُّونَ فِى رُؤْيَتِه «Албатта, сизлар Парвардигорингизни яқинда худди мана бу ойни кўришда қўшилмасдан кўраётгандек кўрурсизлар» (554, 573-рақамли ҳадислар). أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ أَخْبَرَهُمَا أَنَّ النَّاسَ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ ، هَلْ نَرَى رَبَّنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ قَالَ « هَلْ تُمَارُونَ فِى الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ لَيْسَ دُونَهُ سَحَابٌ » . قَالُوا لاَ يَا رَسُولَ اللَّهِ . قَالَ « فَهَلْ تُمَارُونَ فِى الشَّمْسِ لَيْسَ دُونَهَا سَحَابٌ » . قَالُوا لاَ . قَالَ « فَإِنَّكُمْ تَرَوْنَهُ كَذَلِكَ «Албатта, Абу Ҳурайра икковига (ровийларга) хабар бердики, одамлар сўрашди: «Эй, Расулуллоҳ! Роббимизни қиёмат кунида кўрамизми?» Ул Зот дедилар: «Ўн тўрт кечалик тунда ойни булутсиз кўришга шубҳа қилмайсизми?» «Йўқ, эй Расулуллоҳ!» дедилар. «Қуёшни булутсиз кунда кўришга шубҳа қилмайсизми?» дедилар. «Йўқ, эй Расулуллоҳ», дейишди. Шунда Расуллулоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳни худди мана шундай кўрурсизлар», дедилар. (806, 4581, 6573, 7434, 7436, 7437-рақамли ҳадислар). Имом Муслим ҳам шуларни ривоят қилган.
|