Эътикофнинг Қуръони Каримдан далили борми?
ЖавобАлбатта, ишоратан далил бор: وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِّلنَّاسِ وَأَمْناً وَاتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَن طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ {بقرة125}«Вақтики, Биз Каъбани инсонлар учун жам бўладурган ва омон топадурган жой қилиб бердук ва (буюрдикки): «Мақоми Иброҳимни мақоми намоз қилиб олинглар». Ва аҳд олдук Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломдинки: «Пок тутинглар Манинг хонамни, тавоб қилғувчилар ва анда ўлтирғувчилар ва рукуъ қилғувчилар ва сажда қилғувчилар учун» (Бақара, 125).وَلاَ تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ تِلْكَ حُدُودُ اللّهِ فَلاَ تَقْرَبُوهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ آيَاتِهِلِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ {187}«...ва яқин қилманглар аларға масжидларда эътикофға ўлтирган ҳолларингизда. Бу нарсалар Аллох таолонинғ манъ қилган нарсаларидур, бас, анға яқинлашманглар. Мана шул тарзда баён қилур Аллох таоло ўз нишонларини одамларға, токи алар сақлансунлар» (Бақара, 187).
Islom.uz портали иловаси орқали қуръон.уз саҳифасини кузатиб боринг