Китоб берилган пайғамбарлар кимлар ва уларга қайси илоҳий китоблар берилди?
Жавоб 1) Довуд (алайҳиссалом)га Забур: وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُوراً {55} «Ва Довудга Забурни бердик» (Исро, 55) 2) Исо (алайҳиссалом)га Инжил: وَقَفَّيْنَا عَلَى آثَارِهِم بِعَيسَى ابْنِ مَرْيَمَ مُصَدِّقاً لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ وَآتَيْنَاهُ الإِنجِيلَ فِيهِ هُدًى وَنُورٌ وَمُصَدِّقاً لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةً لِّلْمُتَّقِينَ {46} «Уларнинг изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. У тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир» (Моида, 46). 3) Мусо (алайҳиссалом)га Таврот: ثُمَّ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ تَمَاماً عَلَى الَّذِيَ أَحْسَنَ وَتَفْصِيلاً لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لَّعَلَّهُم بِلِقَاء رَبِّهِمْ يُؤْمِنُونَ {انعام154} «Яна Мусога ҳам китобни, яхшилик қилганга (неъмат) батамом бўлиш учун, ҳар бир нарса батафсил бўлиши учун, ҳидоят ва раҳмат бўлиши учун бердик. Шоядки, улар Роббиларига дучор бўлишларига иймон келтирсалар» (Анъом, 154). 4) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Қуръон: إِنَّا أَنزَلْنَاهُ قُرْآناً عَرَبِيّاً لَّعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ «Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл ишлатсангиз» (Юсуф, 2). Қўшимча далиллар: وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ فَاخْتُلِفَ فِيهِ وَلَوْلاَ كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِن رَّبِّكَ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ وَإِنَّهُمْ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مُرِيبٍ «Батаҳқиқ, Мусога китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар Роббингдан ўтган сўз бўлмаганида, ораларида ҳукм чиқарган бўлар эди. Ва, албатта, улар ундан шак-шубҳададирлар» (Ҳуд, 110). وَآتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَجَعَلْنَاهُ هُدًى لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ أَلاَّ تَتَّخِذُواْ مِن دُونِي وَكِيلاً «Ва Биз Мусога китобни бердик ва у(китоб)ни Бани Исроилга ҳидоят қилиб: «Мендан ўзгани вакил тутманглар!» дедик» (Исро, 2). وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ قُرْآناً عَرَبِيّاً لِّتُنذِرَ أُمَّ الْقُرَى وَمَنْ حَوْلَهَا وَتُنذِرَ يَوْمَ الْجَمْعِ لَا رَيْبَ فِيهِ فَرِيقٌ فِي الْجَنَّةِ وَفَرِيقٌ فِي السَّعِيرِ {شورا7} «Ана шундай қилиб, Биз сенга шаҳарларнинг онасини ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, бўлишида ҳеч шубҳа йўқ жамлаш кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни юбордик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда» (Шўро, 7). إِنَّا جَعَلْنَاهُ قُرْآناً عَرَبِيّا لَّعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ {زخرف3} «Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз» (Зухруф, 3). وَلَقَدْ آتَيْنَاكَ سَبْعاً مِّنَ الْمَثَانِي وَالْقُرْآنَ الْعَظِيمَ {87} «Ва батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик» (Ҳижр, 87). مَا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الْقُرْآنَ لِتَشْقَى {2} إِلَّا تَذْكِرَةً لِّمَن يَخْشَى {طه3} «Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ. Магар қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун» (Тоҳо, 2, 3). إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْقُرْآنَ تَنزِيلاً {23} «Албатта, Биз сенга Қуръонни бўлак-бўлак қилиб туширдик» (Инсон, 23).
|