Аллоҳ таъоло билан ўзига хос сўзлашган пайғамбар ким?
Аллоҳ таоло билан ўзига хос сўзлашган Пайғамбар ким?
Жавоб Мусо (алайҳиссалом): وَرُسُلاً قَدْ قَصَصْنَاهُمْ عَلَيْكَ مِن قَبْلُ وَرُسُلاً لَّمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ وَكَلَّمَ اللّهُ مُوسَى تَكْلِيماً {164} «Ва юбордук бир неча пайғамбарларники, Биз аларнинг аҳволларин сизға баён қилдук ва бир қанча пайғамбарларники, аҳволларин сизға баён қилмадук ва Мусо ила Аллоҳ хос бир сўзни сўзлашди» (Нисо, 164). Қўшимча дилил. Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мусо (алайҳиссалом)ни Калимуллоҳ деганлар: وَلَكِنِ ائْتُوا مُوسَى عَبْدًا أَتَاهُ اللَّهُ التَّوْرَاةَ وَكَلَّمَهُ تَكْلِيمًا «Лекин Мусо (алайҳиссалом)га боринглар. У бир бандадурки, Аллоҳ унга Тавротни берди ва унга бир гапириш ила гапирди» (Бухорий, 7510).