Жавоб Исо (алайҳиссалом). Далили: وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ الَّتِي أَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا فِيهِ مِن رُّوحِنَا وَصَدَّقَتْ بِكَلِمَاتِ رَبِّهَا وَكُتُبِهِ وَكَانَتْ مِنَ الْقَانِتِينَ {12} «Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди» (Таҳрим, 12). Қўшимча маълумот ва далил. Бу ҳақда Нисо сурасининг 171-оятида ҳам айтилган. Шунингдек, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилишларича, ул Зот деганлар: وَلَكِنْ عَلَيْكُمْ بِعِيسَى فَإِنَّهُ رُوحُ اللَّهِ وَكَلِمَتُه «Лекин сизлар Исо (алайҳиссалом)ни лозим тутинг, бас, албатта, у Руҳуллоҳ ва унинг калимасидир!» (7510-рақамли ҳадис). Муслимда 495 ва 500-ҳадислар.