Арралаб қатл қилинган пайғамбар ким? |
|
Арралаб қатл қилинган Пайғамбар ким?
Жавоб Закариё (алайҳиссалом). Бани Исроил иккита бузғунчилик қилган. وَقَضَيْنَا إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ فِي الْكِتَابِ لَتُفْسِدُنَّ فِي الأَرْضِ مَرَّتَيْنِ وَلَتَعْلُنَّ عُلُوّاً كَبِيراً {4} «Биз у китобда Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик» (Исро, 4). Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)нинг айтишига қараганда, Бани Исроилнинг дунёдаги энг биринчи фасоди Закариё (алайҳиссалом)ни ўлдириш бўлган. Баъзи тафсирларда биринчи фасод − бу Тавротнинг ҳукмларини ўзгартириш бўлган, иккинчиси Закариё (алайҳиссалом)ни ўлдириш бўлган, деб зикр қилинади. Закариё (алайҳиссалом) Бани Исроилдан қочиб дарахт ичига яширинадилар. Бадбахт қавм уни арралаб ўлдирадилар («Тафсири Табарий», 17/362; «Тафсири Қуртубий», 10/216; «Тафсири Олусий», 10/370). Қўшимча маълумот: Боқ: Закариё чу эрди қалби ўт, Арра тушди бошига, этди сукут. (Мантиқут тайр, 24).
|