Мўъжизадан олдин куфр аҳли билан бирга бўлиб, мўъжизадан кейин дарҳол иймон келтириб, шаҳид бўлган зотлар кимлар? |
|
Мўъжизадан олдин куфр аҳли билан бирга бўлиб, мўъжизадан кейин дарҳол иймон келтириб, шаҳид бўлган зотлар кимлар?
Жавоб Улар ҳам Фиръавннинг сеҳргарлари бўлиб, бу воқеа Тоҳо сурасининг 65-76- оятларида ўз аксини топган. Қуръонда қабрлари бошида ёдгорлик ўрнатиш ҳақида баҳс қилинган зотлар кимлар ва улар учун қандай иморат барпо қилинди? Жавоб Асҳоби каҳф ҳақида гап кетяпти, бино қилинган жой масжид: وَكَذَلِكَ أَعْثَرْنَا عَلَيْهِمْ لِيَعْلَمُوا أَنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ وَأَنَّ السَّاعَةَ لَا رَيْبَ فِيهَا إِذْ يَتَنَازَعُونَ بَيْنَهُمْ أَمْرَهُمْ فَقَالُوا ابْنُوا عَلَيْهِم بُنْيَاناً رَّبُّهُمْ أَعْلَمُ بِهِمْ قَالَ الَّذِينَ غَلَبُوا عَلَى أَمْرِهِمْ لَنَتَّخِذَنَّ عَلَيْهِم مَّسْجِداً {21} «Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса улар иши ҳақида тортиша бошладилар: «Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Роббилари уларни яхши билгувчидир», дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар» (Каҳф, 21).
|