Худоликни даъво қилган ҳукмдорлар кимлар?
ЖавобФиръавн ва Намруд. Далиллари: فَكَذَّبَ وَعَصَى ثُمَّ أَدْبَرَ يَسْعَى فَحَشَرَ فَنَادَى فَقَالَ أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى فَأَخَذَهُ اللَّهُ نَكَالَ الْآخِرَةِ وَالْأُولَى Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди. Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди. Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди. Ва «Мен сизларнинг энг олий Роббингизман», деди. Бас, Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди (Назиаат, 21-25).أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِي حَآجَّ إِبْرَاهِيمَ فِي رِبِّهِ أَنْ آتَاهُ اللّهُ الْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّيَ الَّذِي يُحْيِـي وَيُمِيتُ قَالَ َنَا أُحْيِـي وَأُمِيتُ قَالَ إِبْرَاهِيمُ فَإِنَّ اللّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنَ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنَ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ {258}«Ул одамни кўрмадингмики, ул Иброхим ила анинг Раббин ҳақинда жанжал қилди, шунинг учунки, Аллоҳ анға мулк ато қилган эрди. Вақтики Иброхим деди: «Манинг Раббим улдурки, тиргизур ва ўлдирур». Ул деди: «Ман тиргазурман ва ўлдирурман». Иброҳим деди: «Аллох офтобни Машриқдин чиқарур, сан ани Мағрибдин чиқар». Бас, ул кофир ҳайрон бўлиб қолди; Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Бақара, 258).
Islom.uz портали иловаси орқали қуръон.уз саҳифасини кузатиб боринг