Қуръонда келган энг яхши либос қайси либос? |
|
Қуръонда келган энг яхши либос қайси либос?
Жавоб Қуръонда келган энг яхши либос − бу тақво либосидир. Аллоҳ таоло бундай дейди: 24} يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاساً يُوَارِي سَوْءَاتِكُمْ وَرِيشاً وَلِبَاسُ التَّقْوَىَ ذَلِكَ خَيْرٌ ذَلِكَ مِنْ آيَاتِ اللّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ {26} «Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки, эсласалар» (Аъроф, 26). Қўшимча далил. Юқоридаги ояти каримада келтирилган «Тақво либоси»дан мурод, Икрима (розияллоҳу анҳу)нинг наздида, қиёмат куни тақводорлар киядиган либосдир. Зайд ймондир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) қарашига кўра эса амали солиҳ ва гўзал сукутдир. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ҳам гўзал сукут, деган. Урва ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу) тақво либосини Аллоҳдан қўрқув, деган. Абдураҳмон ибн Зайд ибн Аслам (раҳимаҳуллоҳ) эса Аллоҳга тақво қилиш, тақво либоси эканлигини айтган. «Тақво либоси»нинг гўзал сукут эканлигига Ибн Жарир ривоят қилган ҳадиси шариф ҳам далолат қилади (Қаранг: Ибн Касир. 2-жузъ, 195-бет). Ҳасан Таҳсин Файзли «Тақво либоси»ни Аллоҳнинг амрига уйғун ҳаракат ҳамда ҳаё ва иффатли кўринмак, деб изоҳлаган (Ҳасан Таҳсин, 164-бет).
|