”Машъарул ҳаром” қаерда ва у ерда нима амал қилинади?
«Машъарул ҳаром» қаерда ва у ерда нима амал қилинади?
Жавоб «Машъарул ҳаром» ҳозирги Муздалифа. У ерда ҳаж мавсумида кечаси қолиш вожиб амал. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларига мувофиқ шом билан хуфтон намози бирга қўшиб ўқилади ва ҳожилар бомдодни ҳам ўқиб, кун чиқишидан аввалроқ у ердан чиқиб кетадилар (Кифоя. 2-жузъ. 238-242-бетлар).
Қўшимча маълумот. Имом Насафий «Машъарул Ҳаром»ни Муздалифадаги тепалик-тоғ деган ва «Машъарул Ҳаром»ни «Муҳтарам Нишона» деб изоҳлаган. Муздалифани эса «Яқинлашган жой» маъносида Одам (алайҳиссалом) ва Момо Ҳавволарнинг бир-бирларига яқин келишлари, ёки ҳожилар икки намозни бир-бирига қўшиб ўқиши, ёки ҳожилар шу ерда Аллоҳга яқинлик-тақарруб ҳосил қилишлари сабабидан қўйилган ном деб изоҳлаган («Тафсири Насафий», 1-жузъ. 102-бет).