A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда зикр қилинган “тақво пойдевори устида қурилган масжид” қайси масжид?
PDF Босма E-mail

Қуръонда зикр қилинган «Тақво пойдевори устида қурилган масжид» қайси масжид?

Жавоб
Бу − Қубо масжиди:
لاَ تَقُمْ فِيهِ أَبَداً لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ
وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ {108} أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَى تَقْوَى مِنَ اللّهِ وَرِضْوَانٍ خَيْرٌ أَم مَّنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ
عَلَىَ شَفَا جُرُفٍ هَارٍ فَانْهَارَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ {109}
«Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир. Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб, у билан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас» (Тавба, 108, 109).
Мазкур ояти каримдаги «Тақво асосида қурилган масжид» Қубо масжиди эканлигини Ҳасан Таҳсин Файзли айтган (Ҳасан Таҳсин, 217-бет).
Қўшимча дилил.
Мадинада Хазраж қавмидан бўлган Абу Омир ар-Роҳиб деган бадбахт бор эди. Ўз қавми орасида обрўлик, уларга аҳли китобнинг муқаддас китобларидан хабар берувчи кимса эди. Бироқ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага ташриф буюрганларидан сўнг унинг обрўси қолмади. Ислом ва унинг Пайғамбари, унга нозил қилинаётган Қуръон обрўланди, ривожланди, олий бўлди. Шунда ўша роҳиб душманлик йўлини тутди, мунофиқлик қилди. Куфр аҳли билан аҳдлашди. Натижада, унинг саъй-ҳаракати туфайли Уҳуд жанги юз берди. Роҳибнинг шундай душманликлари оқибатида Исломда илк бор қурилган Қубо масжиди яқинига масжид қурила бошлади. Бу масжидда куфр аҳли ва мунофиқлар маслаҳат қилишни, мусулмонларни кузатиб туришни исташган эди. Масжид Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Табук ғазотига чиқаётганларида қуриб битказилди. Мунофиқлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ушбу масжидда намоз ўқишга таклиф қилдилар, токи Ислом Пайғамбарининг намоз ўқиши билан масжидни расман очилганини эълон қилишни кўзлашган эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ғазотни баҳона қилиб бормадилар. Ғазотдан қайтишда эса ушбу масжид дин душманлари томонидан қурилгани, куфр тепасига барпо бўлгани, мусулмонларнинг орасини бузиш кўзланаётгани ваҳий орқали маълум қилинди. Унинг ўрнига Қубода тақволик, ихлосли мусулмонлар қурган масжид афзаллиги, ундагина намоз ўқиш мумкинлиги буюрилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни Мадинага кирмасларидан олдин Аллоҳ томонида эълон қилинган Зирор масжидини (Зарарли ибодатгоҳ) бузиб ташлашга буюрдилар. (Ибн Касир. 2-жузъ. 363-365-бетлар).