Қуръон сураларининг қандай фазилати ва хосияти бор? |
|
Савол: Қуръон сураларининг қандай фазилати ва хосияти бор?
Жавоб: Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким бир кеча-кундузда Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб, Ёсин сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилади», дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилган ҳолатда тонг оттиради», дейилган. Ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятда эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, унга камбағаллик етмайди», деганлар. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу), ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади, ким «Қул я аййуҳул кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади, ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.
«Динда саволим бор» китобидан.
|