Ҳижрат ояти ҳақида | ||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE MicrosoftInternetExplorer4
«Тавба» сурасининг 24- ояти тафсир уламолари томонидан «ҳижрат ояти» деб номланган. Бу ояти карима ҳукмига кўра маккалик мўминларнинг барчаси дин ва иймонларини ҳимоя қилиш, Аллоҳ ва унинг Расулини (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қувватлаш учун Мадинага ҳижрат қилишлари буюрилди. Муфассирларнинг ҳужжатларига кўра, бу ояти кариманинг ҳукми Макка фатҳ этилгунига қадар давом этган. Аммо бугунги кунда бу оятларнинг мазмунидан ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланаётган манқурт кимсаларнинг борлиги ачинарли ҳолатдир. Софдил, очиқкўнгил ва диний қадриятларига муҳаббатлик юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизнинг фикрини, тушунчаларини ўзгартиришга ҳаракат қилаётган бу ёвуз кучларга қарши ўлароқ, биз ушбу ояти кариманинг ҳукмлари билан яқинроқ танишишга ҳаракат қиламиз. Тавба сурасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: 23. Эй, иймон келтирганлар! Агар иймондан куфрни яхшироқ кўрсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз! Сизлардан кимки уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар ўзига зулм қилувчилардир. 24. Айтинг (эй Муҳаммад!): «Агар ота-оналарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз, сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан (Мадинага ҳижрат қилишдан), Унинг тоати йўлидаги жидду-жаҳд (жиҳод) қилишдан (кўра) суюкликроқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азоби)ни келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай». * Бу ояти карима Маккадан Мадинага ҳижрат қилишдан бош тортган мусулмонларга таҳдид сифатида нозил бўлган. Зеро, ўша пайтда Мадинага ҳижрат қилиш мусулмонлар зиммасига фарз қилинган бўлиб, Маккада қолиш гўёки Исломдан қайтиш, мусулмонлар сафини камайтириш, мушриклар сонини кўпайтириш деб ҳисобланган.[1] (Тавба сураси) Аҳмад ибн Муҳаммад ўзининг машҳур «Ал-Баҳр ал-мадид» асарида ушбу ояти карималар тўғрисда шундай деган: Аллоҳ таоло айтади: Эй иймон келтирганлар! Ота-она ва ака-укаларингиз куфрда қолаётган бўлсалар, уларни дўст тутмангиз. Яъни агар улар куфрни иймондан кўра маҳбуброқ – суюклироқ кўрсалар, улар билан ўзаро муҳаббат, ҳурмат ва итоат билан қариндошлик ришталарини боғламангиз. Бу ояти карима муҳожирлар ҳақида нозил бўлган. Чунки уларни ҳижрат қилишга буюрилганда: – Агар ҳижрат қилсак, ота-она, ўғилларимиз ва қариндошларимиздан кесилиб қоламиз, тижоратларимиз ҳам кетади, ўзимиз ҳеч нарсасиз хор ва қашшоқ бўлиб қоламиз,− дедилар. Баъзилар бу оят муртад бўлиб Маккага қайтиб кетган одамлар ҳақида нозил бўлган, деганлар. Аллоҳ таоло улар билан аралашишни, қариндошлик ришталарини боғлашни, барча борди-келди алоқаларини ман этди: Сизлардан ким улар билан борди-келди қилиб, улар билан дўстлашар, яқинлашар экан, ана ўшалар золимдирлар. Яъни дўстлашишга муносиблар қолиб, номуносиблар билан боғланганингиз учун ўз-ўзига зулм қилувчилардан бўласиз. Оятдаги «... (унда) то Аллоҳ ўз амри (азоби)ни келтиргунига қадар кутиб турингиз!» жумласининг мазмуни: тез фурсатларда келадиган ёки келажакда келадиган уқубатини Аллоҳ келтиргунча кутиб туринг, демакдир. Ёки нусрат, мўминларга фатҳ берилгунига қадар, масалан Макка шаҳрини фатҳ бўлиши ёки бошқаларни кутинг деган маънода деб тафсир қилганлар. Оятдаги −муҳаббат – суюклироқ бўлиш» лафзининг маъноси ихтиёрий, табиий муҳаббат эмас, демакдир. Чунки бу муҳаббат Ватанга ўхшаб вожибликни ҳукмини олмайди. Шу сабабли унинг муҳофазаси ҳам вожиб бўлмайди. Ваҳоланки, Ватан муҳаббати, қариндош-уруғ ва яқинларга бўлган муҳаббат табиийдир. Ўзида бор бўлган, табиатан мавжуд бўлган туйғудир. Энди буни мажбурлаб сингдириладиган бўлса, бу ихтиёрий бўлади. Имом Байзовий «Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай» оятининг мазмунида ўз Ватанини севмайдиган кишилар учун таҳдид борлигини қайд этганлар. Ватанимни севаман деб, жойида тураверса, уни ҳимояси, уни равнақи, уни керак бўлса озодлиги учун ўрнидан турмаса, бундай шахсларни Аллоҳ фосиқ деб атаяпти ва уларни ҳидоятга бошламаслигини билдиряпти. Бу эса катта таҳдиддир. «Ал-Баҳрул мадид» тафсирида дин ва иймон пой-мол қилинадиган, диний мажбуриятларни адо этишга тўсқинлик қилинадиган ва унинг қадриятлари хор қилинадиган ўлкадан чиқиб кетиш – ҳижрат қилиш вожибдир, дейилади. Динини ёки имонини қаддини ростлашига ёки уни тиклашига ёрдам бермайдиган яқинлардан воз кечиш ҳам айнан мана шу ҳукмдадир. Муфассирнинг ушбу мулоҳазаларини ўйлаб кўрилса, киши аввало ўз Ватанида туриб диний қадриятларини тиклашга ҳаракат қилмоғи вожиб амал эканига ишора топилади. Ана шундай мўътабар тафсир китобларда бирон бир ўлкада Ислом шиорларидан биргина шиор адо этилишига имконият бўлса, шу ўлка Ислом ўлкаси ҳисобланади. У ерда қурол кўтариш, қарши чиқиш каби ишларнинг ҳаммаси ман этилади. Нобакор ва нонкўр кимсалар бизнинг Ватанимизга тош отиб, туҳмат ва буҳтонлар уюштириб, бизнинг танлаган тўғри тараққиёт йўлимиздан оғдира олмайдилар ва бунга йўл бермаймиз. Биргина дин соҳасидаги имтиёзларни санаш мамлакатимизда Ислом дини, унинг равнақи йўлида қанча хайрли ишлар олиб борилаётгани бу Ислом мамлакати эканига, мусулмонлар эмин-эркин яшайдиган давлат эканига далолат қилади. Муфассир алайҳирраҳма асарида қуйидагиларни қайд этади: Тариқат аҳллари эса, қалбига сакина бермаган, ибодат ва зикрлардан лаззат, ҳузур ва ҳаловат топмаган жойлардан ҳам кетишни афзал биладилар. Яна улуғ Роббини ёд этишига ёрдам берадиган, Унга ибодат қилишига кўмаклашадиган одам йўқ жойлардан ҳам кетиш зарурдир. Тарихга бир назар солинса, валиюллоҳлар, илм аҳлларидан бирон бирлари ўз шаҳрида топган нарсасини топмаган. Бор бўлса, улар ҳам улар жуда озчиликни ташкил этадилар. Қачонки, ҳазрат Пайғамбаримиз Маккадан Мадинага кўчиб ўтганларидан кейин дин қувватланди, унга нусрат келди ва Ислом кучайди. Ҳижрат қилиш мана шундан кейин валий ва олимлар учун суннат бўлиб қолди. Шунингдек, улар мол-дунё ва тижоратларидан кўнгил Аллоҳ таолонинг ёди билан комил машғул бўлиши учун воз кечдилар. Фарзандлари ва аҳли аёллари олдидаги барча шаръий бурч ва вазифаларини адо этиб бўлганларидан кейин, фарзандларини солиҳлар қаторига қўшганларидан кейин ҳижрат қилишни ўйладилар. Ақлли зот шариат ва ҳақиқат мақомини ўзида бирлаштира олган зотдир. Охиратни деб дунёдан воз кечмаган, дунёни деб охиратдан воз кечмаган зотдир. Оиласини, хотин, бола-чақаси, унга қараб қолган ота-онаси ва бошқа қариндошлари ва яқинларини улар хор ва зор қилмайдилар. Уларга тегишли бўлган бирон бир мажбуриятини ва вазифаларини қолдирмайди, ташлаб кетмайдилар. Шу ўринда ўзбошимчалик билан, илмсизлик билан, кўр-кўрона ҳижрат қилаётган, Аллоҳ таолонинг эмас, балки кимнингдир «Исломи« учун, халифаси учун уруш қилмоқчи бўлган кимсалар залолатга кетаётганларини, ҳақ йўлдан оғиб кетганларини, ҳидоятни залолатга алмаштириб олганларини ўйлаб ачиниб кетасан. Ахир улар ўз уйларида норасида гўдакларини, ёш хотинларини, қариб қолган ота-оналарини ташлаб кетмоқдалар. Уларнинг кўз ёшларига, илтижою нолаларига аҳамият бермаяптилар. Оиласидаги барча яқинларининг ҳаққини адо этиб, фарзандларини яхшиларни қаторига қўшиб қўйганларидан кейин ҳижратни мулоҳаза қилиш кераклиги уқтириляпти. Шунда бу ҳижрат ибодат учун, илм таҳсили учун бўлади. Одамларни ўлдириш, сохта исломни шиор қилиш учун эмас. Шу билан бирга, тариқат аҳллари доимо Аллоҳ таолонинг ёди, зикруллоҳ билан бўладилар. Зоҳирда, кўринишда уйдагилар ва бошқалар билан аралашиб, ҳақларини жойига ўринлатиб юрсалар-да, ботинда, қалбларида буларнинг ҳаммасидан фориғ бўладилар. Яъни кўнгилда Аллоҳнинг ўзи билан бўлиш мақомига мушарраф бўладилар. Аммо ким бунга қодир бўлмаса, бундай бўлишга кучи, иродаси етмаса, лекин қалбини поклашни, қалбига шифо беришни хоҳласа ўз аҳли аёли, фарзандларига яхшилаб қарасин, уларнинг парваришига эътиборни кучайтирсин. Ҳамма ишларини ҳалол ва маъруф йўли билан амалга ошира билса, шариат талабларини қўлидан келганича бажарса, иймони, қалби кучаяди, кўнглида Парвардигори учун жой топилади. Унинг ёди билан бўлиш, валийлар мартабасига эришиш имкониятларига эга бўлади. Бу тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجعَل لَّهُ مَخرَجَاً وَيَرزُقهُ مِن حَيثُ لاَ يَحتَسِبُ وَمَن يَتَوَّكَّل عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسبُه (الطلاق : 2،3) ...Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар... Ушбу ояти карималар ва юқоридаги тафсир маъноларидан маълум бўладики, Ватандан ҳижрат қилишдан олдин ўз Ватанини ислоҳ қилиши зарур экан. Аллоҳ таоло томонидан юкланган барча мажбуриятларини адо этиши шарт экан. Бу мажбуриятларга ота-она ҳақ ва ҳуқуқлари, хотини, фарзандларининг ҳақ-ҳуқуқлар ва бошқа қариндошларининг ҳақларини адо этиши шарт экан. Бирон бир кишидан қарз, омонат кабилар олган бўлса, буларни ҳақ эгасига топширишлари зарур бўлади. Зеро, ушбу ишларни ояти карималар мазмуни ҳижрат ва бошқа ибодатлардан кўра улуғроқ ва зарурроқ мақомга қўйяпти. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳдан бир байт (мазмуни): هَجَرْتُ الخَلْقَ طُرّاً في رِضاكَا ... وأَيْتَمْتُ البَنينَ لِكَيْ أَرَاكَا فَلَوْ قَطَّعْتَني إِرْباً فَإرْباً ... لِمَا حنَّ الفُؤَادُ إِلَى سِوَاكَا Сени деб қочдим, ҳижрат қилдим халқларнинг ҳаммасидан, сенинг ризолинг топмоқ йўлида! Фарзандларимни етим айладим, жамолу рухсорингни кўриш йўлида! Агар жасадимни бурда-бурда қилсанг-да, кўнглим сендан ўзгага ҳеч мойил бўлмас! Ризолигинг топай деб мен, олмадим бу халқ аро дўсту аржуманд, Ризолигинг топай деб мен, кечдим аз дилдору ҳеш, ҳам аз фарзанд! Кеч дея жисмим бурдаласалар, тошлар орасида бошим эзсалар, Кечмас қалбим Сендан бир он, ки у муҳаббатингга қаттиқ пайванд![2]
Тантовий раҳимаҳуллоҳ «ал-Васит» номли асарида Тавба сурасини 24- ояти карима ҳақида қуйидагиларни қайд этган: Ушбу ояти кариманинг мақсади мўмин ўз ота-онаси, ака-ука, опа-сингил, хотини, фарзандлари ва бошқа яқинларидан, мол-мулки, тижоратидан воз кечишини талаб қилиш эмасдир. Бу ҳаётда зоҳидлик ва роҳиблик йўлини ҳам тутишни буюрмаяпти. Зоҳидлик – фақат тоат-ибодат билан машғул бўлиш, дунё матоҳлари, лаззатларидан юз ўгириш; роҳиблик эса насроний ва бутпарастларнинг манахларига ўхшаб уйланмасдан черковга ўхшаш жойларда яшаб ўтиб кетишдир. Оятнинг ҳукми айнан шу кабиларни фарз қилмайди. Балки қалбни иймон, Аллоҳнинг ёди ва солиҳ амаллар учун бўшатиб қўйишни ирода қилади. Кўнгилдаги муҳаббат холис Ўзи учун бўлишини хоҳлайди. Токи мана шу иймон ва Аллоҳга бўлган муҳаббат кўнгилнинг амири бўлсин, иймон ва Аллоҳ муҳаббатига ёпишувчи барча бало-қазоларни даф қилишга ҳаракат қилдирувчи бўлсин. Агар бу иш инсон кўнглида комил бўлар экан, уни дунё лаззатларидан фойдаланишига ҳеч қандай монелик бўлмайди. Банда шундай ҳолда бўлар экан, у бир лаҳзада шу лаззатларнинг барчасидан бирданига кечиб кетишга тайёр бўлади. Ўртадаги фарқ шуки, қалбда иймон ҳукмронлиги ёки дунё матоҳларига бўлган муҳаббатнинг ҳукмронлигидир. Эътиқоднинг кучлилиги, тавҳид калимасининг кўнгилда мустаҳкамлиги ёки ҳаёт лаззатлари, дунё жилваларидан бир жилвага мафтун ва мубтало бўлишнинг кучлилигини билиб олиш заруратидир. Шубҳасиз, мўминнинг қалбидаги иймони мустаҳкам бўлса, эътиқоди ва Яратган Парвардигорини яхшироқ таниса, энди унга: Буни ортиқ кўр ёки уни ортиқ кўр, бунга муҳаббатлик бўл ёки унга муҳаббатлик бўл, деб айтишнинг аҳамияти қолмайди. Ўғил-қизлар, ака-укалар ва бошқа қариндошлар, хотин-ҳалаж сенга суюкли бўлсин ёки Аллоҳ ва уни Расули суюкли бўлсин, дейишга ҳожат бўлмайди. Шунингдек, тижорат, мол-мулк, уй-жой, боғ-роғлар қай бирини танлайсан, Аллоҳ ва уни Расули афзалми, деб бирон нарсани ишора қилишнинг ҳам ўрни қолмайди. Лекин шуни тўғри тушиниб олиш керак бўладики, бу дунё матоҳлари кўпинча ўз эҳтиёжларини қондириш учун бир мустаҳаб бўлган амални адо этиш учун керакдир. Банда, у хоҳ мўмин-мусулмондир ёки бошқадир, дунё лаззатлари жилва қилганда унга, албатта, боқади. Бойлиги, давлати ёки мансаби бўлишини хоҳлайди. Фақат мўминнинг бошқалардан фарқи бу неъматлар шукрини кўпайтириш учун керак бўлади. Бу неъматларни берувчи Зотга, беминнат ато этиб яна савоблар ато этувчи Раззоқ, Мунъим ва Ваҳҳоб бўлган Аллоҳ таолога чиройли шукр, берган неъматларини қадрига етишдир. Бу оятнинг мазмунида Аллоҳ таоло мўминларни қариндошлик риштаси қанчалик яқин бўлмасин, агар улар мушрик бўлсалар, аралашиб юришликни ман этди. Улар билан борди-келдиларни тўхтатишни буюрди. Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатни улардан устун қўйишни амр этди. Кейинги ояти каримада Ўзи ато этган энг улуғ неъматлардан бирини келтирди ва у Ҳунайн куни мўминларга Аллоҳ томонидан нусрат берганини ва ғалаба нашидасидан баҳраманд қилганини баён қилди[3]. Имом Шавконий «Фатҳул қадир» асарида Тавба сурасининг 24- ояти каримаси тафсирида қуйидагиларни келтирган: Ибн Абу Шайба, ибн Мунзир, ибн Абу Ҳотам ва Абу Шайхлар имом Мужоҳиддан бу ривоятни чиқарганлар: у айтди: Ҳижрат қилишга буюрилганда Аббос ибн Абдумуттолиб: − Мен (Маккада) ҳожиларни сув билан таъминлашим керак,− деди. Абдуддорнинг акаси бўлган Талҳа: −Мен Каъбани ҳижобига қарашим керак. Шунинг учун биз ҳижрат қилиб, Маккани ташлаб кетмаймиз,− деди. Мана шунда мазкур ояти карима нозил бўлди. Ибн Абу Ҳотам ҳазрат Муқотил раҳимаҳумаллоҳдан келтиради: − Бу «ҳижрат ояти»дир. Имом Мужоҳиддан ибн Абу Шайба, ибн Мунзир, ибн Абу Ҳотам, Абу Шайхлар келтирадилар: Ояти каримадаги «ўз амри билан» лафзи «ҳижрат қилиш билан» маъносида бўлиб, бу ояти кариманинг ҳукми Макка фатҳ бўлгунига қадар амал қилинган. Макка фатҳ қилингач, оятнинг ҳукми бекор бўлган, аммо тиловати қолдирилган[4]. Имом Абу Лайс Самарқандийнинг «Баҳрул улум» асарида эса Тавба сурасининг 24- ояти каримасига шундай шарҳ берилган: «Тавба» сурасининг аввалги 11 ояти Макка фатҳ бўлгандан кейин нозил қилинган. 12-оятидан бошлаб 24- оятигача Макка фатҳ бўлишидан олдин туширилган. Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом охирги марта ўқиб берганларида мана шу тартиб билан ўқишни таълим бердилар. Мана шу шарҳнинг ўзи ҳам ҳижрат қилиш тўғрисидаги ҳукм Макка фатҳ бўлгандан кейин қолдирилганини билдиради. Зеро, бу иш орқали ҳақиқий мўминларни билиб олиш, уларни тизимли ҳимояга олиш орқали Исломни қувватлашга қаратилган эди. Шундан кейин, 25-оятда Аллоҳ таоло мўминларга кўп ўринларда Ўзи ёрдам берганини, қўллаб-қувватлаганини баён қилиб: لَقَدْ نَصَرَكُمُ الله فِى مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ... (سورة التوبة ، 25) Аллоҳ сизларни кўп жойларда ва (хусусан) Ҳунайн кунида ғолиб этди... «Ҳунайн» Макка теварагидаги водий бўлиб, бу ерда Ҳавозин қабиласи бошлиғи Молик тўрт минг кишилик лашкари билан, мусулмонларнинг ўн икки минг ёки ўн олти минг аскари билан ўрталарида ҳарбий тўқнашув рўй берган[5]. Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги ояти карималарни тафсири ва ҳадиси шарифлардан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳижрат қилиш бир муддат буюрилганини, Аллоҳ ва унинг Расулига бўлган чексиз ҳурмат ҳамда муҳаббатни камолига етказиш «ҳижрат ояти»нинг мақсадларидан бири бўлгани маълум бўлди. Шу билан бирга яна қуйидагиларга далолат қилмоқда: 1. Мўминларни мунофиқларидан ажратиб олиш − чунки Маккада қолган баъзи мўминларнинг аҳволи ниҳоятда қийин эди. Сон жиҳатдан кўпчилик бўлган мушрик ва дин душманлари уларга жуда қаттиқ машаққатларни туғдирар эдилар. Бошқа томондан мунофиқлик қилаётган кимсалар ўртада сотқинлик ишлари билан шуғулланиб мўминларнинг кучайиб олишига қаршилик кўрсатар эдилар. 2. Динни қувватлаш ва мусулмонларни ҳимоялаш − янги динни қувватлаш учун у ўзини ҳимоя қила оладиган, душманларни ич-ичидан хавфсирашга мажбур қила оладиган давлат бўлиши керак эди. Шу билан бирга, мўминлар ўз ҳаётларини, диний эътиқодларидаги расм-русумлар, ибодатларни адо этишлари учун ҳимояга муҳтож эдилар. Бу ҳимоя Мадина шаҳрида барча мўминларни бир жойга тўплаш орқали амалга ошириш имкони бор эди. 3. Макка фатҳидан кейин бу оятнинг ҳукми тугади − бу фатҳ билан Ислом динининг барча аҳкомлари мукаммал бўлди. Шу билан бирга, мусулмонлар анча кучайди, давлатлари қудратли давлат бўлди. Энди иймон ва эътиқодларига ҳеч ким тажовуз қила олмайдиган, динлари сабаби билан ҳаётларига ҳам омонлик ҳамда эркинлик берилган эди. Ҳижрат қилиб дини ва иймонини ҳимоя қилишга ҳожат қолмади. Энди ҳижрат деганда Расули муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларининг ҳукмига кўра, Аллоҳ таоло ман этган ишлардан қочиш, нафс тарбияси, иймон-эътиқодни илм билан мустаҳкамлаш ҳақиқий ҳижрат ишларига айланди.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси, Тошкент шаҳар «Яккасарой» жоме масжиди имом хатиби З.ШАРИФОВ
البحر المديد - (2 / 391) أحمد بن محمد بن المهدي بن عجيبة الحسني الإدريسي الشاذلي الفاسي أبو العباس يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا آبَاءَكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاءَ إِنِ اسْتَحَبُّوا الْكُفْرَ عَلَى الْإِيمَانِ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ (23) قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ (24) يقول الحق جل جلاله : { يا أيها الذين آمنوا لا تتخذوا آباءكم وإخوانكم } ؛ الذين بقوا على كفرهم { أولياءَ } ؛ توالونهم بالمحبة والطاعة ، { إِن استحبوا الكفرَ } واختاروه على الإيمان . نزلت في شأن المهاجرين؛ فإنهم لما أُمروا بالهجرة قالوا : إن هاجرنا قطعنا آباءنا وأبناءنا وعشائرنا ، وذهبت تجارتنا ، وبقينا ضائعين . وقيل : نزلت فيمن ارتد ولحق بمكة ، فنهى الله عن موالاتهم . { ومن يتولهم منكم فأولئك هم الظالمون } ؛ بوضعهم الموالاة في غير موضعها . { قل إِن كان آباؤكُم وأبناؤكُم وإِخوانُكم وعشيرتُكم } أي : أصحابكم ، أو أقرباؤكم ، { وأموال اقترفتُموها } ؛ اكتسبتموها ، { وتجارة تخشوْنَ كسادَهَا } أي : فوات وقت إنفاقها ، { ومساكنُ ترضونها } ؛ لحسنها وسعتها ، فإن كان ذلك { أحبَّ إليكم من الله ورسولهِ } أي : من الإيمان بالله وصحبة ورسوله ، { وجهادِ في سبيله } ، فآثرتم ذلك ، وتخلفتم عن الإيمان والهجرة ، { فتربصوا حتى يأتي اللَّهُ بأمره } أي : بعقوبة عاجلة أو آجلة ، أو بنصر وفتح على المؤمنين ، كفتح مكة وغيرها ، والمراد بالمحبة : الاختيارية دون الطبيعة؛ فإنها لا تدخل تحت التكليف ، والتحفظ عنها؛ لأن حب الأوطان والعشائر طبيعي ، والحب المكلف به اختياري ، بحيث يجاهد نفسه في إبدال الطبيعي بالاختياري . ثم هدد من وقف مع حب الأوطان بقوله : { والله لا يهدي القوم الفاسقين } لا يرشدهم ولا يوفقهم . وفي الآية تهديد عظيم ، وقلَّ من تحفظ عنه . قاله البيضاوي . الإشارة : الهجرة من أوطان الغفلة واجبة ، ومفارقة الأصحاب والعشائر؛ الذين لا يوافقون العبد على النهوض إلى الله فريضة ، فيجب على المريد أن يهاجر من البلد التي لا يجد فيها قلبه ، ولا يجد فيها من يتعاون به على ربه ، كائنة ما كانت ، وما رأينا ولياً قط أنتج في بلده ، إلا القليل ، فلما هاجر صلى الله عليه وسلم من وطنه إلى المدينة . وحينئذ نصر الدين ، بقيت سنة في الأولياء ، لا تجد ولياً يعمر سوقُه إلا في غير بلده ، ويجب عليه أيضاً أن يعتزل من يشغله عن الآباء والأبناء والأزواج والعشائر ، وكذلك الأموال والتجارات التي تشغل قلبه عن الله ، بعد أن يقيم في أولاده حقوق الشريعة ، فاللبيب هو الذي يجمع بين الحقيقة والشريعة ، فلا يضيع من يعول ، ولا يترك حق من يتعلق به من الزوجة أو غيرها ، ويذكر الله مع ذلك ، فيخالطهم بحسه ، ويفارقهم بقلبه ، فإن لم يستطع وأراد دواء قلبه فليخير الزوجة ، ويُوكل من ينوب عنه في القيام بحقوق العيال ، حتى يقوى قلبه ويتمكن مع ربه ، { وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجعَل لَّهُ مَخرَجَاً وَيَرزُقهُ مِن حَيثُ لاَ يَحتَسِبُ وَمَن يَتَوَّكَّل عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسبُه } [ الطلاق : 2 3 ] . ولإبراهيم بن أدهم رضي الله عنه : هَجَرْتُ الخَلْقَ طُرّاً في رِضاكَا ... وأَيْتَمْتُ البَنينَ لِكَيْ أَرَاكَا فَلَوْ قَطَّعْتَني إِرْباً فَإرْباً ... لِمَا حنَّ الفُؤَادُ إِلَى سِوَاكَا وبالله التوفيق . الوسيط لسيد طنطاوي - (1 / 1913) ( 5 ) قال بعض العلماء : وليس المطلوب . من قوله - تعالى { قُلْ إِن كَانَ آبَاؤُكُمْ . . . } إلخ . أن ينقطع المسلم عن الأهل والعشيرة والزوج والولد والمال والعمل والمتاع واللذة ، ولا أن يترهبن ويزهد فى طيبات الحياة . . كلا إنما تريد هذه العقيدة أن يفرغ لها القلب ، ويخلص لها الحب ، وأن تكون هى المسيطرة الحاكمة ، وهى المحركة الدافعة . فإذا تم لها هذا فلا حرج عندئذ أن يستمع المسملم بكل طيبات الحياة ، على أن يكون مستعداً لنبذها كلها فى اللحظة التى تتعارض مع مطالب العقيدة . ومفرق الطريق هو أن تسيطر العقيدة أو يسيطر المتاع ، وأن تكون الكلمة الأولى للعقدية أو لعرض من أعراض هذه الحياة؟ فإذا اطمأن المسلم إلى أن قلبه خالص لعقيدته فلا عليه بعد هذا أن يستمتع بالأنباء والإِخوة والعشيرة والزوج . . وعليه أن يتخذ الأموال والمتاجر والمساكن . ولا عليه أن يستمع بزينة الله و الطيبات من الرزق . فى غير سرف ولا مخيلة . بل إن المتاع حينئذ لمستحب ، باعتباره لوناً من الوان الشكر لله الذى أنعم بها ليتمتع بها عباده . وهم يذكرون أنه الرازق المنعم الوهاب . ثم انتقلت السورة الكريمة من نهى المؤمنين عن موالاة المشركين مهما بالغت درجة قرابتهم ، وعن إيثارهم محبة الآباء والأبناء على محبة الله . . انتقلت من ذلك إلى تذكيرهم بجانب من نعم الله عليهم . حيث نصرهم - سبحانه - فى حنين بعد أن ولوا مدبرين دون أن تنفعهم كثرتهم وقوتهم فقال - تعالى - : { لَقَدْ نَصَرَكُمُ الله . . . غَفُورٌ رَّحِيمٌ } . فتح القدير للشوكاني - (3 / 235) وقد أخرج ابن أبي شيبة ، وابن المنذر ، وابن أبي حاتم ، وأبو الشيخ ، عن مجاهد ، قال : أمروا بالهجرة فقال العباس بن عبد المطلب : أنا أسقي الحاج . وقال طلحة أخو بني عبد الدار : أنا أحجب الكعبة فلا نهاجر ، فأنزلت { لاَ تَتَّخِذُواْ ءابَاءكُمْ وإخوانكم } الآية . وأخرج ابن أبي حاتم ، عن مقاتل ، في هذه الآية قال : هي الهجرة . وأخرج عبد بن حميد ، وابن المنذر ، وابن أبي حاتم ، وأبو الشيخ ، عن قتادة { اقترفتموها } قال : أصبتموها . وأخرج ابن أبي شيبة ، وابن المنذر ، وابن أبي حاتم ، وأبو الشيخ ، عن مجاهد ، في قوله : { حتى يَأْتِىَ الله بِأَمْرِهِ } قال : بالفتح في أمره بالهجرة ، هذا كل قبل فتح مكة . بحر العلوم للسمرقندي - (2 / 221) وهذا وعيد من الله تعالى للذين لم يهاجروا ، ويقال : من أول سورة براءة إلى قوله : { فَإِن تَابُواْ وَأَقَامُواْ الصلاة وءاتوا الزكواة فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدين وَنُفَصِّلُ الايات لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ } [ التوبة : 11 ] نزلت بعد فتح مكة . ثم من قوله : { وَإِن نكثوا أيمانهم مِّن بَعْدِ عَهْدِهِمْ وَطَعَنُواْ فِى دِينِكُمْ فقاتلوا أَئِمَّةَ الكفر إِنَّهُمْ لاَ أيمان لَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَنتَهُونَ } [ التوبة : 12 ] إلى هاهنا كان نزل قبل فتح مكة فوضع هاهنا . ثم ما بعد هذا ، نزل بعد فتح مكة وهو قوله تعالى : { لَقَدْ نَصَرَكُمُ الله فِى مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ } ؛ وذلك أنه لما نزل قوله تعالى : { فَإِذَا انسلخ الأشهر الحرم فاقتلوا المشركين حَيْثُ وَجَدتُّمُوهُمْ وَخُذُوهُمْ واحصروهم واقعدوا لَهُمْ كُلَّ مَرْصَدٍ فَإِن تَابُواْ وَأَقَامُواْ الصلاة وَءاتَوُاْ الزكواة فَخَلُّواْ سَبِيلَهُمْ إِنَّ الله غَفُورٌ رَّحِيمٌ } [ التوبة : 5 ] ، فأمرهم الله تعالى بأن يقاتلوا ويتوكلوا على الله ، ويطلبوا النصرة منه ، ولا يعتمدوا على الكثرة والقلة ، لأن النصرة من الله تعالى؛ فذلك قوله تعالى : { لَقَدْ نَصَرَكُمُ الله فِى مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ } ، يعني : نصركم الله في مواطن كثيرة وهو يوم بدر ، ويوم بني قريظة ، ويوم خيبر ، ويوم فتح مكة ، وخاصة يَوْمَ حُنَيْنٍ . { إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ } ، يعني : جماعتكم ، { فَلَمْ تُغْنِ عَنكُمْ شَيْئاً } ؛ يعني : عن قضاء الله تعالى كثرتكم شيئاً . وذلك أن رسول الله صلى الله عليه وسلم خرج إلى حنين في اثني عشر ألفاً ، وعشرة آلاف التي خرجت معه من المدينة إلى فتح مكة ، وخرج معه ألفان من أهل مكة ، فقال رجل من المسلمين يقال له سلمة بن سلام : لن نغلب اليوم من قلة . وقد كان فتح مكة في شهر رمضان ، وبقيت عليه أيام من رمضان ، فمكث حتى دخل شوال . فبعث رسول الله صلى الله عليه وسلم رجلاً من بني سليم عيناً له يقال له عبد الله بن أبي حدرد ، فأتى حنيناً وكان بينهم يسمع أخبارهم ، فسمع من مالك بن عوف أمير القوم يقول لأصحابه : أنتم اليوم أربعة آلاف رجل ، فإذا لقيتم العدو فاحملوا عليهم حملة رجل واحد ، واكسروا جفون سيوفكم فوالله لا تضربون بأربعة آلاف سيف شيئاً إلا أفرج لكم . [1] Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири. Шайх А.Мансур. Тошкент. 2007й. 190- бет. [2] Аҳмад ибн Муҳаммад. «Ал-Баҳр ал-мадид». 2- жуз, 391-бет. [3] Тантовий. «ал-Васит». Тавба сурасининг 24- ояти. [4] Имом Шавконий.«Фатҳул қадир». Тавба сурасининг 24- ояти. [5] Имом Абу Лайс Самарқандий. «Баҳрул улум». Тавба сурасининг 24- ояти.
|