0003. Бисмиллаҳ ояти ва унинг нозил бўлиш сабаби
Босма
Ибни Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Жаброил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг аввал: «Эй Муҳаммад, Аллоҳдан паноҳ сўранг, сўнг Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», денг», дедилар.
Яна ибни Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам токи «Бисмиллаҳ» нозил бўлмагунча сураларнинг тугашини билмасдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Токи бисмиллаҳ...» нозил бўлмагунча иккита суранинг орасини ажратишни билмас эдик».
Абдуллоҳ ибн Нофеъ отасидан, у киши эса Абдуллоҳ ибн Умардан, у киши: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» ҳар бир сурада нозил бўлгандир, деган.