49-оят. «(Унга масхара қилиш учун: Мана бу азобни) тотиб кўринг! Дарҳақиқат, сенинг ўзинггагина Қудратли ва улуғдирсан. Дарвоқе бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир! (дейилур)» Қутода: − Бу оят Аллоҳнинг душмани Абу Жаҳл ҳақида нозил бўлган. У: − Муҳаммад мени қўрқитяптими? Аллоҳга қасамки, мен (Макканинг икки) тоғи орасидаги энг қудратли, иззатли кишиман-ку, - деган эди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Икримадан: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Абу Жаҳлга дуч келдилар. Шунда Абу Жаҳл: − Биласанки, мен водий аҳлининг энг зўриман. Мен қудратли ва улуғман, − деди. Аллоҳ уни Бадр кунида ўлдириб хор қилди. Ва ўз сўзи билан ўзини айблади ва у ҳақда .... нозил қилди.
|