010. Юнус сураси
Босма

2-оят.«Бу одамлар учун ўзларидан бўлган бир кишига (яъни  Муҳаммад алайҳиссаломга, кофир) кимсаларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг, иймон келтирган зотларга эса улар учун Парвардигорлари ҳузурида азалий рост мартаба борлиги ҳақида хушхабар етказинг, деб ваҳий юборганимиз қизиқ туюлдими?!»
Кофирлар: «Дарҳақиқат, бу (яъни Муҳаммад) зўр сеҳргардир», дедилар.
Ибн Аббос: − Аллоҳ таоло Муҳамммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни элчи қилиб юборгач, кофирлар инкор этишди ва: − Аллоҳ Муҳаммад каби бир башар (инсон)ни элчи қилиб юборишдан кўра улуғроқдир, − дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.

15-оят. «Қачон уларга (уларнинг олдида) бизнинг очиқ равишда оятларимизни тиловат қилишса, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар: «Бу Қуръондан бошқа бир Қуръон келтиргин ёки буни ўзгартиргин», дедилар. Айтинг: «Мен учун уни ўз томонидан ўзгартириш дастур эмасдир. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Чунки мен агар Парвардигоримга исён қилсам, улуғ кунларнинг (Қиёматнинг) азобидан қўрқурман».
Мужоҳид:− Бу оят Макка мушриклари ҳақида нозил бўлгандир.
Муқотил: −Улар беш кишидир: − Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ал-Маҳзумий, ал-Валид ибн Муғийра, Макроз ибн Ҳифс, Амр ибн Абдуллоҳ ибн Абу Қайс ал-Омрий ва Ос ибн Омир. Улар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га: − Бизга бир Қуръон келтирки, унда Лот ва Уззага ибодат қилишни тарк қилиш бўлмасин, − дейишди.
Калбий: − Бу оят масхара қилувчилар ҳақида нозил бўлган. Улар: − Эй Муҳаммад, бу Қуръондан бошқа Қуръон келтир. Унда биз сендан сўраган нарсалар бўлсин, − дейишди.