28-оят. «(Улар) тикансиз бутазорларда». Абул Алия ва Зоҳҳак: Мусулмонлар бир водийга қарашди. У Тоифдаги унумдор бир водий эди. Водийнинг буталари уларни ажаблантирди ва улар: − Қани эди, бизга ҳам шу кабиси бўлса эди,− дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. 39-40-оятлар: «(Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан) ҳам кўпчиликдир». Урва ибн Рувайм: − Аллоҳ таоло «Аввалгилардан ҳам кўпчилик, кейингилардан ҳам кўпчилик» оятини нозил қилганида Умар йиғлади ва : − Эй Русулуллоҳ, биз сизга иймон келтирдик, сизни тасдиқладик. Шундай бўлса ҳам бизлардан нажот топувчилар озгина бўладими? – деди. Шунда Аллоҳ таоло ......ни нозил қилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Умарни чақириб: − Эй Умар ибн Хаттоб, сен айтган нарса борасида Аллоҳ оят нозил қилиб аввалгилардан ҳам кўпчилик, кейингилардан ҳам кўпчилик қилди, − дедилар. Умар: − Биз Роббимиздан ҳам, Пайғамбаримизнинг тасдиқлаганидан ҳам розимиз, − деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Одам (алайҳиссалом)дан бизгача кўпчилик ва мендан қиёмат кунигача кўпчилик. Уни ла илаҳа иллалллоҳ деган туя боқувчи қора одамларгина тамомига етказади, − дедилар. 82-оят. «Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш (дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?» Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) даврларида одамларга ёмғир ёғди. Шунда Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Одамлардан айримлари шукур қилувчи бўлиб, айримлари эса кофир бўлиб тонг орттирди, − дедилар. Баъзилар: − Бу Аллоҳ таоло туширган раҳматдир, − дейишди. Баъзилари эса: − Дарҳақиқат, осмондаги фалон ўзгаришлар тўғри чиқди, − дейишди. Шунда ушбу оятлар нозил бўлди. «Мен юлдузлар ботар жойга қасам ичаманки......» (Воқеа 75-82-оятлар) Муслим ривояти Ривоят қилинадики, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сафарга чиқиб (бир жойга) тушдилар. Уларга чанқоқлик етди. Одамларда сув йўқ эди. Буни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га айтишди. Шунда у киши: − Мен сиз учун дуо қилсам-да, сизлар ёмғир билан суғорилсанглар, эҳтимол, биз фалон осмон ўзгариши туфайли бу ёмғир билан суғорилдик, − десангиз керак-а, ўйлаб кўринглар-чи? − дедилар. Шунда одамлар: − Бу вақт ўзгаришлар бўладиган вақт эмасдир, − дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) икки ракъат намоз ўқиб Аллоҳга дуо қилдилар. Шунда шамол бўлиб булутлар оқиб келди ва одамларга ёмғир ёғди. Водийлар тўлиб кетди. Одамлар идишларини тўлдириб олишди. Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар. У қадаҳини сувга тўлдириб оларди ва: − Фалон ўзгариш туфайли суғорилдик (яъни шамол бўлиб, метеорологик ўзгаришлар сабабли), − дер эди. – Бу Аллоҳ таъалонинг ризқидир, − демасди. Шунда Аллоҳ таоло .... нозил қилди. Абу Ҳурайра: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Роббиларингиз нима деганини кўрмадингизми? У: − Мен бандаларимга бирор неъмат берсам, улардан бир тоифаси кофир бўлишади. Айтишадики: − Юлдузлар (сайёралар) сабабли, − дейишади, − дедилар.
|