Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўнинчи қисм) | ||
|
Шоядки, тақводор бўлсаларингиз Ўнинчи қисм «Улардан сен аҳдлашганлар сўнгра ҳар сафар аҳдларини бузарлар ва улар У Зотдан қўрқмаслар». (Анфол сураси, 56-оят) Бу қилмишлари билан улар яна бир инсонийлик хусусиятларини йўқотадилар. Яъни аҳдда туриш инсонни ҳайвондан ажратадиган хусусиятларидан бири саналади. Кофирлар аҳдни бузиш билан шу сифатни ҳам йўқотдилар. Бу қилмишларига бош сабаб уларнинг Аллоҳдан қўрқмасликларидир. Чунки қалбларида иймон йўқ. Улар кофирлардир. Бу ерда тақво сўзи қўрқиш маъносида ишлатилган. «Бас, ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалол-пок ҳолда енглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир». (Анфол сураси, 69-оят)
Яъни мушриклар учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, Унинг Расули ҳузурида ҳам ҳеч бир аҳднома бўлиши мумкин эмас. Аллоҳга ишонмаганларга, Унга ибодат этмаганларга ва Пайғамбарнинг пайғамбарлигини эътироф қилмаганларга қандай қилиб аҳду паймон бериб бўлади? «Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир». |
Янгиланди ( 02.07.2017 19:20 ) |