Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма тўртинчи қисм) | ||
|
Шоядки, тақводор бўлсаларингиз Йигирма тўртинчи қисм «Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса ана ўшалар тақводорлардир». (Зумар сураси, 33-оят) Яъни Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда бошқа барча Пайғамбар алайҳиссаломлар ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, Унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.
«Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур. Уларга ёмонлик етмас ва улар хафа ҳам бўлмаслар». (Зумар сураси, 61-оят) Қиёмат кунида Аллоҳ таоло бу дунёдан тақво билан ўтган бандаларига иймон ва Ислом йўлидаги ютуқлари туфайли нажот беради. Турли ноқулайликлардан сақлайди. Солиҳ алайҳиссаломни ва у кишига иймон келтирганларни мазкур хорлик азобидан нажот бериб, қутқариб қолдик. |
Янгиланди ( 30.06.2017 23:18 ) |