Қуръони Каримда бир нечта аломатлар бўлиб, уларнинг ўзига хос вазифалари бор. Улар қуйидагилар:
1) م аломати тўхташ лозимлиги (вақфи лозим) ни билдиради;
2) لا аломати тўхташ мумкин эмаслиги (вақфи мамнуъ) ни билдиради; 3) ج аломати тўхташ жоизлиги (вақфи жоиз) ни билдиради;
4) صلى (силий) аломати тўхташ жоизлигига, шу билан бирга улаб ўқиш (васл) авлороқ эканлигини билдиради;
5) قلى (қилий) аломати улаб ўқиш (васл) жоизлигига, шу билан бирга тўхташ (вақф) авлороқ эканлигини билдиради;
6) ح аломати тўхташлик яхши эканлиги (вақфи ҳасан) ни билдиради;
7) ص аломати зарурат учун рухсат берилган тўхташликни билдиради;
8) ق аломати тўхташликни заифлиги (вақфи заиф) га ва бу ерда васл авлороқ эканлигини билдиради;
9) س аломати бу ерда сакта борлигини билдиради;
10) قف аломати тўхташлик мустаҳаб эканлигига, агар васл қилса зарари йўқлигини билдиради;
11) ز аломати бу ерда икки ҳолат (вақф ва васл) ни жоизлигига, шу билан бирга васл қилиш кучлироқ (тўғрироқ) эканлигини билдиради;
12) ط аломати уламолар муфовиқ бўлган мутлақ тўхташликни билдиради. Яъни бу ерда тўхташлик ва ундан кейингисидан бошлаш яхшироқдир;
13) :. :. аломати агар биринчисига тўхтаса, иккинчисига тўхташ мумкинмаслигини билдиради.
Абдулбосит Азҳарий тайёрлади
|