Нисо сураси тавсифи
Босма

Нисо сурасида аёллар билан боғлиқ масалалар ёритилгани учун ҳам мазкур сура «Нисо», яъни «аёллар» деб аталган. Бошқа сураларда ҳам аёллар масаласи баён қилинган, бироқ бу суранинг аксар қисми мўмина-муслималар ҳукмига бағишланган. Нисо сураси «Катта Нисо сураси», Талоқ сураси эса «Кичик Нисо сураси» дейилади.

Нисо Мадинада нозил қилинган бўлиб, Тивол суралар сирасига киради. У 176 оятдан иборат.
Нисо Мусҳафда тартиб бўйича тўртинчи сурадир. Мазкур сура Мумтаҳана сурасидан кейин нозил қилинган.
Нисо сурасида мусулмон ўртасидаги ижтимоий-оилавий муомалалар, эр-хотин ўртасидаги муносабат, етимларга қандай муносабатда бўлиш лозимлиги, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, мерос масалалари кенг баён қилинган. Фароиз илмининг асоси ҳам айнан Нисо сурасида ёритилган.