Юлдузлараро материянинг мавжудлиги |
|

Илгарилари, астрономик системалардан ташқаридаги фазо вакуум деб ҳисобланарди. Кейинчалик, астрофизиклар юлдузлараро материялардан иборат кўприклар мавжудлигини кашф қилишди. Бу кўприк материялар плазмалар деб аталиб, улар тўла ион ҳолидаги газдан таркиб топган. Ундаги газ эса тенг миқдордаги эркин электронлар ва позитив ионлардан иборатдир. Плазма материянинг тўртинчи ҳолати (бизга маълум бўлган уч ҳолат: қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатларидан ташқари) деб ҳам аталади. Қуйидаги оятда Қуръон бизга юлдузлар аро материянинг мавжудлиги ҳақида хабар беради: «У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни… яратган…Зотдир». (Қуръон 25:59) 1400 йил илгари юлдузлараро материя мавжуд экани маълум нарса эди, дейишнинг ўзи кулгилидир!
|