Қуръон ёдлаш усуллари
Муаллиф:    14.04.2016 12:34    Босма

 

 

 

1-усул.

Ҳар куни маълум вазифани олади. Вазифа талабанинг кучига қараб белгинади. Ҳар куни ўша вазифани ҳам ўтилганларни такрорлайди. Масалан: 3 пора ёд олган талабанинг кундалик вазифаси 1 бет дейлик. Ҳар куни аввал ярим порани пуҳта қилиб тайёрлайди ва топширади, кейин янги дарс олади. Шу тарзда ҳар куни ярим порадан такрор қилса, бир ҳафтада ҳамма дарсини такрорлаб чиқади. Талабанинг дарслари, зеҳни ортгани сари кундалик вазифа ҳам такрор қиладигани ҳам ортиб боради. Аксинча янги бошлаган пайтида янги дарси ҳам,  такрори ҳам камроқ бўлади. Такрорни, ўтилган дарсларни бир ҳафта, 10 кунга тақсимлаб олиш керак.

 


 

 


 

 

2-бу усул кўринишидан чалкаш туюлсада, аслида осон. Бу усулда ҳам талабанинг кучига қараб кундалик вазифа белгиланади. Айтайлик талаба 1кунда 1бет ёдлай олади. Бунда эрталаб дарсини 2қатор ёд олишдан бошлайди. Аввал ёд олади, топширади, кейин 100 марта шу 2 қаторни ўқийди ва яна топширади. Шу тариқа 1 бетни ёдлайди, шомдан кейин эса, эрталаб ёд олган ярим бетни қайта ёдлайди, топширади ва 33марта ўқийди. Иккинчи ярим бетни ҳам шундай қилади. Эрталаб туриб, кечаги 1бетини тайёрлаб топширади ва 5марта ўқийди ва яна топшириб навбатдаги 1бетга ўтади. Шу тарзда 5 кун дарс тайёрлайди 6-куни эрталаб ўтилган 5 бетни ярим бетлаб топширади ва 20 мартадан ўқийди. Шомдан кейин бир бетлайди ва ёдлаб топширгандан кейин 10та ўқиб яна топширади. Шу тариқа бир порани ёд олган куни янги дарс олмасдан ўтилган порани ҳар бир бетини ярим бетлаб топширади ва 20 тадан ўқийди, шомдан кейин бир бетлайди ва 10тадан ўқийди. Эртаси куни эрталаб бир порани бутун қилиб топширади.

Бу усулда ҳар бир пора топширганда ҳофизни кучига қараб вазифа орттирилиб борилади. Янги бошланганда камроқ ёдланади. Пора топширганда зеҳн янада ортар экан.

Бир марта ёд олиб чиққан қори иккинчи мартасида айтайлик, 5 бетдан ёд олса, поралаб топширгани 5порага етганда "жамлаб" топширади. Поралаб топширган қори, 3-ёки 4-марта топширганда ҳатмга ўтиши мумкин, иншаллоҳ.

 

Бу усулни афзаллиги, бошқа усулларга қараганда тезроқ ва осонроқ тугатар экан

 

Ҳамма усулларда ҳам энг муҳим нарса бу бардавомлик, яъни иложи борича бир кун ҳам дарсни ўтказиб юбормаслик.

 

Янгиланди ( 28.07.2017 17:26 )