Тоҳир ибн Ғалбун айтади: «Менга Абу Усмон Музанийнинг «Тушимда Расулуллоҳни (алайҳиссалом) кўрдим ва у Зотга Тоҳо сурасини ўқиб бердим. 58-оятини «маканан сива», деб ўқиган эдим, у Зот: «Сува», деб, Яъқубнинг қироатида ўқигин», дедилар», дегани ҳақида хабар етди».
Унинг зуҳду тақвоси ҳақида шу нарса маълум бўлганки, у бир куни намоз ўқиётганида эгнидан ридосини ўғирлаб кетишади. Лекин ҳеч нарсани сезмайди. Сўнг ўғирланган ридо яна қайтариб олиб келиниб устига қўйилганда ҳам, намоз билан машғуллиги сабабли ҳеч нарсани сезмайди.
|