У қавмига имомликка ўтиб берар эди. Ҳажжож Куфада имомликка фақат миллати араб бўлган имом ўтишини буюрди. Қавми Яҳёга: «Ўрнингни бўшат», дейишди. Бу хабар Ҳажжожга етиб борганида, у: «Мен бу каби имомлар имомликка ўтишини тақиқлаганим йўқ», деди. У қавмига бир кун намоз ўқиб бергач: «Мендан бошқа имом топинглар», деди. Сизлар обрўйимни тўкмаслигингизни хоҳлайман. Агар буйруқ менинг фойдамга бўлса-да, сизларга имомликка ўтмайман», деди. Аъмаш айтади: «Агар Яҳё намозни адо этса, намознинг соғинчи билинадиган даражада, Аллоҳ хоҳлаганича турар эди. Яҳё ибн Вассоб жуда қироати чиройли киши эди, у қироат қилганида масжидда ҳеч ким йўқдек туюларди. Мен уни ўша ҳолида кўрсам, у ҳисоб-китоб учун тўхтади, дер эдим».
|