Мунтажаб Ҳамазоний
Босма

Абу Шомма «Зайл» асарида Мунтажаб Ҳамазоний ҳақида: «У тажвидни яхши билувчи, муқриъ бўлиб, шайхимиз Саховийдан «Шотибия» қасидасини ўрганишда кўп манфаат олган. Сўнгра у ўша «Шотибия» қасидасини шарҳлашга шу даражада киришиб кетдики, сузишни билмайдиган одам денгизга шўнғиган мисоли эди, натижада у шайхимиз таълими ва ифодасини унутди». Заҳабий айтади: «Мен Низом Табризийнинг бундай деганини эшитганман: «Мен шайхимиз Саховийдан беркитиб, Қуръонни Мунтажабга тўрт ривоятда ўқиб берар эдим. Чунки Саховийга ўқиб берган киши Мунтажабга ўқиб беришга журъат қила олмас эди. Баъзи талабалар мен ҳақимда Саховий хузурида гапирибди. Шунда шайх, бу бошқаларга ўхшамайди, ўқийди ва кетади, ортиқча гапни кўпайтирмайди, деб фақат менга дин илмига рухсат берди».