Муфаззал Аз-Зобий
Босма

Ҳофиз Абу Амр айтади: «Бану Аббос ҳақида келган хабарда айтилишича, Рашид унга: «Эй Абу Муҳаммад, Аллоҳ таолонинг Бақара сураси 137-оятида келган (фасаякфикаҳумуллоҳ) жумласида нечта исм келган?» деб сўради. У: «Унда учта исм мавжуд бўлиб, «Йа» ҳарфи Аллоҳ таолонинг исми, «каф» ҳарфи Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари, «ҳа» ва «мим» ҳарфлари эса кофирларнинг исмларидир», деди».

Абу Зайд Ансорий: «Мен Осимнинг ҳузурига Қуръон ўқиб бериш учун борар эдим, бирор сабаб билан унинг олдига бора олмай қолганимда, у менинг уйимга келар эди», деганини эшитдим», деди. Ибн Муборакка Муфаззалнинг вафоти ҳақида хабар етганида қуйидаги шеърни ўқиди:
Менга кўп олимларнинг вафоти ҳақида хабар етган бўлса,
Муфаззал ҳам улардан бири эди.
Энди Муфаззалдан кейин қандай қилиб кўз хурсанд булгуси?!