Абу Диҳя Мисрий
Босма

Имом Доний Абу Диҳя Мисрийдан ривоят қилиб айтади: «Мен Лайс ибн Саъднинг китобини олиб, Нофеънинг ҳузурига сафар қилиб борганимда, кишиларга унинг барча қироатларда Қуръон ўқиб бераётганини кўрдим. Мен унга: «Эй Абу Рувайм, бу нимаси?» дедим. У: «Субҳоналлоҳ! Қуръоннинг савобидан маҳрум бўлайми? Мен кишиларга ҳамма қироатдан таълим бераман, ҳатто бирор киши мендан бир ҳарфни ўқиб беришни талаб қилса, мен унга ўша ҳарфда Қуръон ўқиб бераман», деди.