Муҳаммад ибн Али Суламий дейди: «Ибн Ахрам ҳузурига навбат олиш учун эшик оғаси олдида бир кеча турдим. Мендан олдин ўттиз нафар қори кириб чиқди ва то асргача менга навбат келмади. Абдулбоқий шундай дейди: «Пешин намозидан сўнг намозгоҳда унинг жанозасида иштирок этдим. Кун иссиқ эди. Тобути устида намозгоҳдан то қабригача бир булут кўтарилиб борди. У оят(мўъжиза)га ўхшар эди».