Абу Занод деди: «Мен Зуҳрий билан тавоф қилдим.Унинг қўлида лавҳ ва саҳифалар бор эди. Биз у билан ҳазиллашар эдик. Зуҳрий нимани эшитса, шуни ёзиб оларди. У инсонларнинг энг билимдони эканини унга эҳтиёж сезилганда билдим». Лайс айтади: «Ибн Шиҳоб бундай деган: «Мен қалбимга нимани жо қилган бўлсам, ҳеч қачон унутмаганман». У зот олмани ёмон кўрар ва: «Олма унуттиради», дер эдилар. Асални кўп истеъмол қилардилар ва: «У зеҳнни чархлайди», дердилар.