Абу Бакр ибн Анбарий
Босма

У зотнинг аввал ёзган ва энг чиройли китоблари «Ал-вақфу вал ибтидо»дир. Имом Доний айтадилар: «Мен баъзи дўстларимиздан эшитдим: Ибн Анбарий «Ал-вақфу вал-ибтидо» китобини тасниф қилганларида Мужоҳидга (раҳматуллоҳи алайҳи) олиб келинди. У зот китобни кўриб: «Менинг нафсим ҳам мана шундай китобга риоя қилишини хоҳлардим, ёшлар бу китобни ва мусаннифни тарк қилмасайди!» дедилар». Жаъфар ибн Муъоздан ҳикоя қилинади: «Жаъфар жомеъ масжидида эдилар. Кишилар бир оятнинг маъносини сўрашди. Жаъфар: «Бу оятнинг ўн хил кўриниши бор», дедилар. Шунда улар: «Ундай бўлса, бизга ҳам келтиринг», дейишди. Шунда у зот:«Бу Ибн Анбарийнинг китобидир», дедилар».