Ибн Молик
Босма

Баъзи қироат шайхлари ривоят қилишларича, у қироат ўргатувчи шайх вазифасида ўтирар эди. Ўз хонасида дарc олувчиларни кутаркан, ҳузурига бирорта дарc олувчи киши келмаса, хонасининг деразаси ёнига бориб: «Қироатлар! Қироатлар! Арабча! Арабча!» деб айтар, сўнг дуо қилиб, жойига қайтиб ўтирар ва ўзига ўзи: «Мен зиммамдаги ҳақни шу иш билан оқлайман, холос. Гоҳида менинг бу жойда ўша иш учун ўтирганим билинмай қолади», дер эди.