Ибн Шужаъ Балхий Имом Аҳмад ва унинг асҳобларини ҳақоратлаган ҳамда имом Шофиийни ҳам маломат қилган. Васиятида: «Ким Қуръонни махлуқ деса, унга меросимнинг учдан бирини васият қиламан», деб ёзган. Вафоти яқинлашгач, бунинг барчасидан қайтиб, улар ҳақида мақтовли сўзлар айтган. У 264 санада арафа кунги аср намозининг охирги саждасида вафот этди. Бир ривоятда эса: «266 йили зулҳижжа ойининг ўнинчисида вафот қилди», дейилган. Шояд, бу ҳолат Аллоҳ таоло у кишининг тавбаларини қабул қилганининг аломати бўлса.
|