Қутайба ибн Меҳрон
Босма

Қутайбадан ривоят қилинишича, у: «Мен Қуръонни аввалидан охиригача Кисоийга ўқиб бердим ва Кисоий ҳам бошидан охиригача менга ўқиб берди», деган. Яна: «Мен Кисоийга ўн беш йил ҳамсуҳбатлик қилдим ва дўстлари билан шерик бўлдим», деган. Шунингдек: «Мен Абул Ҳасан Кисоийга йигирма неча бор хатм қилдим ва йигирма неча бор у билан ҳамсуҳбат бўлдим», деган. Ва яна: «Мен Кисоийга хоҳишига кўра ўқиб берардим, у эса менга Мадина аҳли қироатида ўқиб берар эди», деган.