Абул Ҳасан ибн Қилол
Босма

Баъзи устозларим менга хабар қилдиларки, Ибн Қилол қироатни ўқитган кишиларидан ҳақ олмагунча, уларга ижозат бермас эди. Узоқ юртдан бир киши унинг ҳузурига келиб, қироатларни охирига етказди ва ижозат сўради. Шунда Ибн Қилол ҳақ бермаса, ижозат йўқлигини айтди. Камбағал бўлгани учун бу нарса унга оғир келди ва қалби ўксиб, қайтиб кетди. Ўша кеча у тушида Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кўради: у Зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг аҳволини сўрайдилар. У ҳам ҳолатини айтиб, устозининг гапидан шикоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга: «Йўқ, эртага қайтгин ва унга: «тўда-тўда  бўлиб киришади ...нинг ҳақидан», деб айтгин», дейдилар.
Эртаси тонг отгач, у ўша шайх ҳузурига борди ва кўрган тушини айтиб берди. Шайх: «Тўғри айтдинг, ўғлим!» деб йиғлади, қилган иши учун Аллоҳ таолодан истиғфор сўради ва Қуръонни ўқитган кишиларидан бирор нарса олмасликка ваъда берди. Шундан кейин ўша шогирдига қироатдан ижозат берди. Шайх бу ҳолат ҳақида сўралганида, у: «Мен тунда қироат қилиб, Фотир сурасининг 32-ояти: «Сўнгра    бу Китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик» деган жойига етиб,    «Улар адн жаннатларига кирурлар» оятини ўқиганимда, ўзимга ўзим: «Уларнинг ҳаммаси бирданига киришармикан ёки бу қандай бўлар экан?», деб ўйлаб қолдим. Сўнг ухладим ва тушимда Расулуллоҳни кўрдим. У Зот: «Улар тўп-тўп бўлиб киришади», деб ўйлаган оятимнинг шарҳини айтдилар», деди.