Пешқадам қироат устози, умавийлар жомеъсида қироатларни ўқитишдаги икки манбанинг бири. Кимда ўқиганини билмайман, бироқ етти қироатни ўқиётганида «Шотибия» ва унинг шарҳларини олдига келтириб олганини кўрганман. Агар кимдир бирор масалани тадқиқ қилишни истаб қолса, жавобини очиб, қўлини узатиб, ўша масала бор китобни чиқариб, очиб, талабага тутқазиб, унинг қўлини масала ёзилган жойга қўйиб қўяр эди. У билан кўп бора тўқнаш келганман. Жомеънинг шимолидаги «Ғаззолия» хонақоҳида турар эди. Ҳижрий 770 йилларда вафот этган.
|