Муҳаммад ибн Каъб Қурозий |
|
У зотдан ривоят қилинади: «Менинг кечаси тонггача Залзала билан Қориъа сураларинигина такрор-такрор ўқишим ва у иккисини тафаккур қилишим кечаси мутлақо Қуръон ўқимай қўйишимдан яхшироқдир», дедилар. Набийдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинади: «Икки коҳиндан, яъни Қурайза ва Назр қабиласидаги кишилар ичидан Аллоҳ таолонинг Китобини билувчироқ киши чиқади», дедилар. Суфён айтадилар: «Ҳадисда келган зот Муҳаммад ибн Каъбдир». У зот масжидда ваъз қилаётган вақтларида ўзлари ва асҳобларини том босиб, ҳижрий 108-санада вафот қилганлар.
|