Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) |
|
Қурра ибн Абу Холид Низол ибн Аммор (ишончли ровий) дан ва у Абу Усмон Наҳдийдан айтади: «Ибн Масъуд бизларга имом бўлиб, шом намозини ўқиб берди. У намозда «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиди. Унинг овози чиройли ва тартили гўзаллигидан Бақара сурасини ўқишини жуда хоҳладим». Абу Исҳоқ Алқамадан ривоят қилиб дейди: «Мен Абдуллоҳнинг уйида тунаб қолдим. У ухлади, сўнг туриб, маҳалла масжидида намоз ўқиб бераётган кишидек овозини кўтармасдан, лекин атрофидагилар эшитадиган даражада қироат қилиб, ўқир эди». Муҳаммад ибн Заквондан ривоят қилинишича, куфалик бир киши: «Мен Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) рамазон ойидан ташқари жумадан жумагача Қуръонни қироат қилар эди», деганини эшитдим», деди. Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Масъуддан, у отасидан ривоят қилади: «У киши Қуръонни рамазон ойида уч маротаба хатм қилар эдилар».
|